Ҳаёт ҳақиқати

09:00 09.06.2019 741

Бир одам сартарошхонага келиб ўтириб Аллоҳдан сўз очибди, сартарош эса:

“Агар Аллоҳ бўлганда дунёда муҳтож, камбағал одамлар қолмас эди, ҳамма бир хил фаровон яшар эди” дебди, шу пайтда ташқарида соч-соқоли олинмаган бир одам ўтиб қолди, буни кўриб мижоз айтдики:

“Сен ҳам сартарош эмассан, агар сартарош бўлганингда кўчада мана бундай соч соқоли усган қаровсиз одамлар қолмасди деса”, сартарош айтдики:

“Мен уни орқасидан югуриб бориб ялиниб соқолини олмайман, ўзи келиб мурожаат қилсин” дебди, шу гапни кутиб турган мижоз айтдики:

Аллоҳ ҳам бандасига ялиниб бойлик, фаровонлик бермайди, бандаси ўзи Аллоҳга мурожаат қилиши керак, ана шунда муҳтожлар қолмайди деди...

 

Интернет сарҳадларидан

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!