Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Видео

«Хайр-эҳсон йиғиш» йўли билан фирибгарлик қилиш

1574

Анвар Нарзулла, «Моҳирдев» онлайн платформаси бош директори: «Бу Ўзбекистонда кенг тарқалган фирибгарлик тури. Бировнинг расмини қўйиб пул олиши ёки ҳақиқатдан ҳам пулга мухтож бўлиб, пул тўплангандан сўнг яна пул йиғишга уриниш бўлиши мумкин. Хорижда бундай ёлғон фирибгарлик учун жиноий жавобгарлик бор. Бу хайр-эҳсон йиғишнинг қизиқ жиҳати пластик карта номерини ёзилиши ҳисобланади. Натижада фирибгарлар бу пулларни ўзлаштириб олишади. Бу каби ҳолатлар кўп бўлган. Масалан, масжид қурилиши учун йиғилган пуллар ўғирланган. Шу сабаб нодавлат жамғармалар шаклида ташкил этиб, тартибли фаолиятни йўлга қўйиш керак» Сиёсатшунос Ҳамид Содиқ бу пулларнинг нимага ва қаерга сарфланганини одамларга етказиб борадиган институт шакиллантириш керак дея ўз фикрини давом эттирди: «Бу хайр-эҳсон масаласини бюрократияга ташамасдан. Шу соҳага жон куйдирадиган одамлар билан ҳуқуқий базасини яратиш керак. Унга маъмурий босимлар қилмайдиган институт ташкил қилиш лозим»

УЛАШИНГ:

Teglar
« Орқага