Хайр энди Рамазон

00:00 04.06.2019 396

Ёриштириб осмонни,

Қўлга тутиб Қуръонни,

Сайқаллатиб иймонни,

Келган эдинг, Рамазон.

 

Мана энди билдирмай,

Дийдорингга тўйдирмай,

Ҳажр ўтини сўндирмай,

Хайр, дединг, Рамазон.

 

Кўнгилларни яйратиб,

Булбулларни сайратиб,

Ғанимларни қийратиб,

Келган эдинг, Рамазон.

 

Кўнгилни вайрон этиб,

Булбулни ҳайрон этиб,

Юракларни қон этиб,

Хайр, дединг, Рамазон.

 

Бирлаштириб сафларни,

Соз этиб ҳадафларни,

Эслатиб салафларни,

Келган эдинг, Рамазон.

 

Тўзимасин бу сафлар,

Бузилмасин ҳадафлар,

Ёдда турсин салафлар,

Келгунингча, Рамазон,

Хайр, энди, Рамазон.

 

Муқим Маҳмуд

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!