Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Иймон

Хайр ишларида мусобақалашинг...

2740

Ёнимиздаги дўконда ҳар доимгидай  савдо авжида. Ифтор яқинлиги  сабаб  касса олдида анча  одам йиғилиб  қолганди. Иккита  нон, бир кило  ун, бир   литрли ёғни аранг кўтариб турган  озғингина,  жудаям  одми кийинган   онахонга кўзим  тушиб,  ўз  навбатимни бердим ва  касбимга хос   синчковлик билан  ранг -рўйига  назар ташладим.  Ҳолатидан муҳтожлиги, бемор ва тўйиб овқатлана олмаётгани  кўриниб турарди. 

Кассир қиз  билан  илиқ муомаласини  кўриб, бир нарсани дилимга тугдим: “унинг  манзилини сўрайман  ва қўлимдан  келганича  ёрдам бериб тураман”.

Бироқ  улгурмадим.

Ўша куни холанинг  ҳолатига   мендан  бошқа  инсонлар ҳам бефарқ  бўлмаган экан. Бир савобталаб сўраб-суриштириб, унга бир умр  ёрдам  бериб  туришини айтибди. 

- Кимлигини  ошкор қилишни истамай, аллақанча  маблағ ташлаб  кетишди. Бугун  яна  иккитагина нонга чиққан  холанинг  хурсандчилигини  кўрсангиз  эди. У анчадан буён биринчи марта  бир кило гўшт, сариёғ,  ҳолва, хурмо олди. Қатор оралаяпти-ю,  кўзлари жиққа ёш,   тинмай  пичирлаб дуо қилади.  Касса олдига етиб келгунча   ёрдам қўлини чўзган  сахий  инсонни дуоларга кўмиб  ташлади. Бугун  у узатган    пулини   биз ҳам  олмадик. Тўғриси, ололмадик. Ҳар  куни иккита  нон учун  қалтираб узатган  тангаларини битталаб санаб олар эканмизу, бирор  марта   ранг-рўйига  кўз ташламаган  эканмиз. Эътиборсизлигимиздан  уялиб  кетдик.

Энди  харидорларнинг  қўлигагина  эмас,  юзига  ҳам  назар  ташлаб  турамиз, опа. 

 

 Муаззам Иброҳимова

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

ИИВ огоҳликка чақирмоқда

806 18:03 02.06.2023

Замзам қудуғи тарихи

573 16:40 02.06.2023

Алоқа компанияларининг махсус ўйинлари ҳалолми?

580 11:15 02.06.2023

Путин ва Зеленский Туркияга боради

1395 10:01 02.06.2023

Ҳожар онамиз чўри бўлганми ёки малика?

2623 17:35 01.06.2023

Белгород ўққа тутилди: ўн киши яраланган

1539 15:50 01.06.2023
« Орқага