Назм

Ҳайрат

641

Бул замон жоҳиллари

Олдингидан олим дурур.

Авлиё янглиғ кийинмиш,

Тоза масканда юрур.

 

Бул шаҳар саҳро кабидур,

Одами ваҳшийсифат.

Кўзлари қон, қўллари қон –

Кўксингга чангал урур.

 

Қалблари тош, кўзлари кўр

Эрса-да йўл кўрсатиб –

Сен азиз билган таворихни

Бузиб тарих тўқур.

 

Эртасидан йўқ хавотир,

Кечадан йўқдур ғами.

“Тавба” сўзи кўп қаҳатдур,

Оғзидан тушмас “шукр”.

 

Бунда ошиқдин асар йўқ,

Исми не бўлгай бунинг –

Шодланиб айлар ибодат,

Қичқириб оят ўқур.

 

Э биродарлар, бир одам

Ҳолидин кулманг сира –

Сўзини шарт тўхтатаркан

Хўрсиниб қўйса чуқур.

 Аъзам ЎКТАМ

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Кичкина катталар

453 07:00 12.11.2019

Ибодат

444 09:08 11.11.2019

Ибодат

177 07:00 04.11.2019

Туркийлар

1556 06:00 26.10.2019

Хайрулла Ҳамидов шеъри: «Қуръонга чорлов»

1669 07:00 18.10.2019
« Орқага