Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Назм

Хайрулла Ҳамидов: Одам бўлиб чиқинг уйларингиздан...

3319

Дунё тамсилини кўрмаган юриш,
Изоҳлаб беролмас бир сандиқ китоб.
Ғалати ҳарб бўлди, ғалати уруш –
“Уйда қолинг!” деган янгича хитоб...

Сайёра сатҳини қуршади қасди:
“Жилмайман ёнингдан сенга юқмасдан...”
Шиори иттифоқ оламни босди:
“Душманни енгамиз уйдан чиқмасдан!”

Ёвнинг мавжудлиги гўё билинмас,
Ҳаводан ҳавога ташлайди қадам.
Қўл чўзсак кўмакка, қабул қилинмас,
Фақат уйда қолиб берилар ёрдам.

Унинг офатлари борар узайиб,
Яшайди илиниб қўлнинг учида.
Ташқарида турар бизга безрайиб,
Ғолибмас магар биз – уйнинг ичида...

Аммо мақсадини англагим келди,
Дардли кўзларига қарадим мағрур.
Қалбининг фарёди юракни тилди,
Асли у биздан-да оғирроқ оғрир.

Уққаним ҳикматни тамомий ўзга:
“Даф бўлгум бир куни ўйларингиздан,
Фақат бир шарт қўйиб кетаман сизга:
Одам бўлиб чиқинг уйларингиздан!”

Хайрулла Ҳамидов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бу ерда одамлар яшаган эди…

1469 20:05 17.11.2020

Ҳамма шундай қиляпти-ку…

1439 16:30 22.09.2020

Эфиопияда сув тошқини сабаб минглаб одамлар бошқа жойга кўчирилди

244 11:30 07.08.2020

Қандай инсонлар даврасидасиз?

2772 07:00 23.06.2020

Хато қилишда давом этамиз... 

1072 03:40 16.05.2020

Коронавирус, миллиардлаб одамлар ва ибрат...

969 23:00 21.04.2020
« Орқага