Таҳлил

Хайрулла Ҳамидов: шер ва йўлбарс

7295

Охирги пайт ҳайвонлар ҳақидаги видеоларни кўп кўряпман. 

Ниҳоят шер ва йўлбарс масаласига ойдинлик киритиб олдим. Нима учун шерни қирол дейишларини тушунгандекман.
 
Ов учун туғилган йўлбарс асосан ўзи ов қилиши боис, кучини тақсим қилишни ва жароҳат олмасликни ўйлаб ўсади. Ўлжалари орасида қолиб кетса, кўзи етмаса охиригача курашиб юрмайди. Охирги кучини қочишга асраб қўяркан қисқаси.

Шер болалигидан жамоа ичида ўсади, уни курашлар тоблайди. Шу боис, "толпа" ичида қолиб кетганида ҳам охиригача ўлжасининг бўйнидан олишга уринади, ўлгунича олишади. Таслим бўлишни билмайди.

Қадимги Юнонистонда шер ва йўлбарс кўп уриштирилган, деб ўқигандим, аксарида имконияти зўр бўлган йўлбарс қочган, дейилади. Ҳозир ҳам ҳайвонот боғида уриштирилса, негадир шер кам ҳолда ютқазади, қандайдир сабаб билан. 

Ҳайрон бўлмадим, ҳаёт тарзи уларни ушбу жанггача турлича ҳислар тарбияси билан олиб борган. Жанг пайти руҳиятлар тўқнашади ва умуман қўрқув нималигини билмайдиган шер йўлбарсни мағлуб этади шу боис.

Кейин яна бир нарсани кашф қилдим: ҳайвонот оламида бургут билан шер турлича ўлим топаркан. Яъни, қўрқув нималигини билмай ўсган бу икки жонзот ўлимни ўйламай, унга турли ҳолатларда йўлиқаркан.

Қолган жонзотларда нисбатан ҳисоб-китоб, кимдандир қўрқув ҳисси борлиги учун ўлимида ўхшашликлар бор.

Шер чиндан ҳам қирол.

"Маугли"ни эсланг, жунгли қироли бўлган йўлбарснинг исми Шерхон бўлади. Йўлбарс ҳам ҳатто мақталиши учун ҳақиқий қиролга менгзалади.

Узоққа бормайлик, Самарқанддаги "Шердор" мадрасаси. Расмда йўлбарслар, лекин унга шараф бериш мақсадида мадраса номи шерга оид.

"Умар Мухтор" фильмида ливиялик саркарда ҳақида шундай дейилади.

- Унинг нимаси ҳайбатли?
- Ҳеч кимдан қўрқмайди, холос.

"Саҳро арслони" лақаби тўғри қўйилган бўлади Умарга.

Хуллас, бекорчиликдан шунақа кузатувлар.

Хайрулла Ҳамидов 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мушукни қийнаб ўлдирган зобит...

5702 09:25 02.08.2020

Экоблогер: “Ҳайвонот боғини ёпиш керак!”

1158 14:52 30.06.2020

Қуръони каримда зикри келган ҳайвонлар:

1999 13:30 27.05.2020

Итни ўлдириш ҳам оғир гуноҳдир!

1998 02:18 17.05.2020

Ўргатувчини ўлдирган шерни эслайсизми?

11383 12:00 04.05.2020
« Орқага