Назм

Хайрулла Ҳамидов шеъри: Келажак кўтармас эски достонни...

1623

ЧАРХПАЛАК

Замон - чархпалаги айланар даврон,
Ҳаммаси ўхшайди бири-бирига,
Гўё олингану кўчирма осон,
Муҳрлаб қўйилган кейин барига:

Бугун ҳам шарт эмас кўҳна қасида,
Замон талаб қилар фидойи юрак,
Кеча ва кундузнинг қоқ ўртасида
Кимдир Чўлпон бўлиб порлаши керак.

Келажак кўтармас эски достонни,
Оғир бўлса ҳамки талаб қилар дард –
Кимдир Қодирийдек тўшабон жонни,
Ўткан кунлар учун қайғуриши шарт.

Рўйи рост ўтмиш дер авлод хаёли,
Оқилга дурустмас хатои такрор.
Кимдир ҳинд сайёҳи – Фитрат мисоли
Юрт дардин дастурхон этмоғи даркор.

Мана шу жойида бор яна бир гап –
Иккинчи тараф ҳам ўсар қасдига,
Оҳ, кимдир учовин яхшилаб тергаб,
Жўнатиши керак ернинг остига.

Замон – чархпалаги айланар даврон...

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага