Хайрулла Ҳамидов шеъри: Қора қути

10:20 01.03.2018 1269

Самолёт самода сочилиб кетса,
Ё денгиз тубига шўнғир бўлса чин,
Қидириб қоламиз “қора қути”ни,
Ахир, унда мавжуд неки яширин.

Сайёра ҳам бугун учиб бормакда,
Қайси тайёрадан фарқи бор, ахир?
Унда ҳам не-неки синоат, сирлар,
“Қора қутилар”га нақадар оғир:

Уларнинг бариси бир кун тўпланар
Катта бир майдонда. Ҳамма тинглагай.
Умр бўйи топилмаган чистонлар
Ечимин кўрсатгай. Авом англагай.

Ҳаммага бу умр – берилган чипта,
Дўстим, ўзингизни панага олманг.
Очиқ бўлинг, ўзни тутинг самимий,
Қора қутиларга ёзилиб қолманг!

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!