Назм

Хайрулла Ҳамидов шеъри: Уйғуристон дарди

3089

Тақиқ қўйилгандир ҳамма нарсага –
Ўз тилингда яйраб гапирмоқ – тақиқ.
Тақиқ – юрагингда унган орзуга, 
Юртинг даласида саф турмоқ – тақиқ.

Тақиқ – китобларда ўқимоқ элнинг
Кўйида қон бўлган ошиқларини.
Тақиқ – тингламоқлик қояларга тенг
Абдураҳим Ҳайит қўшиқларини.

Тақиқ – мадрасалар, тақиқ – ибодат,
Ғазаллар пинжида чекмоқ дарду ғам.
Тақиқ – ошхоналар пештоқларига
"Миллий таомлар" деб ёзишлари ҳам.

Дунёга таралди уйғур ғубори,
Бошини силарга бирорта қўл йўқ.
Энг алам қилгани, мана шу бори
Тақиқни тақиқ деб айтмоққа йўл йўқ.

...Шукр, жоиз эрур бир юмуш, ахир,
Шартку недир-ла эл тирик юрмоғи –
Қаронғу кечада ҳар қайси уйғур
Йиғлаб Соғунийни тушда кўрмоғи...

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хайрулла Ҳамидов: Одам бўлиб чиқинг уйларингиздан...

2291 11:00 01.04.2020

Хайрулла Ҳамидов: “Шайхдан шундай дарс олганман!”

3389 17:00 19.02.2020

Хайрулла Ҳамидов шеъри: Келажак кўтармас эски достонни...

1631 18:20 31.01.2020

Пастларни ўзидан пастларга қолдир...

825 15:00 05.10.2019

Хайрулла Ҳамидов шеъри: Ким ҳам эслайди...

2426 15:05 24.09.2019
« Орқага