Назм

Хайрулла Ҳамидов шеъри: Ота-онам

2164

Ёнимга келишган эди тунов кун,

Қарасам, иккиси анча ҳорибди.

Маҳзун кўзларидан сезиб қолдим мен,

Отам ҳам, онам ҳам бирдек қарибди.

 

Дардларим кўп эди сероб, тўкинли,

Дардларки, юракка қадар борибди.

Ўртадан бўлишиб олган, шекилли,

Отам ҳам, онам ҳам бирдек қарибди.

 

Кўзда ёш йилтиллар ногоҳ куларкан,

Анордек юзларни ажин ёрибди.

Ёлғиз ўғил дарди оғир бўларкан -

Отам ҳам, онам ҳам бирдек қарибди.

 

Қарилик дардини беркитолмас зеб,

Атрофдан сержило ёшлик арибди.

Тавба, бир-биридан қолишмайин деб,

Отам ҳам, онам ҳам бирдек қарибди.

 

Йилларни ямлайди биттагина ғам,

Битта дард сочларга қорлар қорибди.

Беш кунлик экан-да дунё ростдан ҳам -

Отам ҳам, онам ҳам бирдек қарибди.

 

... Ёнимга келишган эди тунов кун,

Боқсам, бус-бутунлай соч оқарибди.

Ногоҳ бир қўрқинчдан чўчиб кетдим мен -

Отам ҳам, онам ҳам бирдек қарибди!

 

2014 йил

Хайрулла Ҳамидов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аҳдга вафо дегани шунақа бўлади...

880 21:30 23.01.2020

Аллоҳ инсонни ким билан қўллаб-қувватлаган?

1992 23:05 18.01.2020

“Отамни уйлантираман...”

2188 21:00 13.01.2020

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: “Ўтганларга савоби етадиган амаллар...”

902 17:00 08.01.2020

“Сизга ўхшаган она бўламан...”

1107 22:30 07.01.2020

Қарғанишни биладиган она...

1872 08:00 04.01.2020
« Орқага