Хайрулло Ҳамидов шеъри: Насиба

08:30 09.01.2018 954

Сенга аталгани сенга етгуси
Дунёда энг ночор, заиф бўлсанг ҳам.
Вале етиб келмас аталмагани
Энг кучли паҳлавон, шариф бўлсанг ҳам!

Шу боис, кўнгилни кенг қил ва йўйма
Бу ҳолни омаднинг кулмаганига.
Етиб келганига шукр айла ва
Қайғурмагин етиб келмаганига!

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!