Таҳлил

Ҳайвонларга султоннинг исми қўйилган сериални кўряпсизми?

4683

“Севимли" телеканалида “Салима” деган сериал бўляпти. Ўзи на бадиий, на актёрларининг ижроси жиҳатидан мақтана олмайдиган хашаки сериал. Бизнинг бу сериалда эътиборимизни тортган нарса – сериал қаҳрамонлари итини Султон Сулайман, сигирини Хуррам деб номлабди. 

Биринчидан, Султон Сулаймон тўқима қаҳрамон эмас. У нафақат туркларнинг балки Ислом тарихида чуқур из қолдирган тарихий шахс. Хуррам ҳам усмонийлар салтанатининг маликаси. 

Бир неча асрлар олдин ўлиб кетган одамларнинг руҳига ҳурмат шуми?

Бошқа миллат, айниқса тили, дини бир бўлган туркларнинг буюк шахслари номини ҳайвонларга қўйишга ким рухсат берди, бу ҳафтафаҳмларга? Наҳотки озгина ақл, фаҳм-фаросат деган нарса сценарий муаллифи-ю режиссёрларга бегона бўлса?!

Эртага турклар кучуги, мушугини бизнинг ота-боболаримиз номи билн аташни бошласа, нима бўлади? Ахир бу миллатлараро низони келириб чиқармайдими?

Бадиий кенгаш деган нарса бўларди ҳар нарсадан камчилик топадиган, бу аҳмоқлик нега уларнинг назаридан четда қолди экан?

Ёқуб Умар

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Телевидение ва мобиль алоқа компаниялари томонидан турли пуллик ўйинлар...

1203 16:41 27.06.2020

“Зангори экран”нинг яширин хатарлари

2033 07:46 28.05.2020

Яна битта телеканалнинг кераги борми?

1007 14:30 15.05.2020

Твни ўчиришни унутманг!

2781 22:30 06.05.2020

Адашиб кетган ўқитувчи ҳақида

9812 09:00 03.04.2020
« Орқага