Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Ҳазрати Умар: "...барча яхши амалларимни Абу Бакрнинг биргина амалига алмашардим”

2934

Саҳобалар атрофини ўраб олган Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу бир марта шундай деган эди: "Агар менга имконият берилганида эди, бутун ҳаётимда қилган барча яхши амалларимни Абу Бакрнинг биргина амалига алмашардим”. 

Буни эшитган саҳобалар жуда ҳайрон бўлиб, сўрадилар: “Эй амирул мўминин! Абу Бакр нима қилган эди?”

Умар розияллоҳу анҳу деди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳижрат қилиш буюрилганида, Абу Бакр унинг ҳамроҳига айланди. Улар биргаликда Макка шаҳрини тарк этиб, Мадина сари йўл олишди. Илгари ҳеч кимга бундай марҳамат қилинмаган ва энди ҳам бошқа ҳеч ким бундай яхшилик билан мукофотланмайди". 

Саҳобалар уни тинглаб, унга рози бўлишди. 

Умар ал-Форуқ розияллоҳу анҳу давом этиб деди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дунёни тарк этганда, кўп араблар унга хиёнат қилишди ва муртад бўлишди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу уларга қарши урушга буюрди. Мен унга: “Эй Расулуллоҳнинг вориси! Бу муртадларга фикр юритиш учун вақт беришни хоҳламайсизми? Эҳтимол, улар ўзларига келишар», дедим. У ҳеч нарсани бекор қилмади. Чунки қарор қилиб бўлган эди. Кейин у менга юзланди: «Эй Умар! Энди Ислом қувватга тўлди ва орқага қайтиш йўқ. “Моида” сурасининг учинчи оятида Аллоҳ таоло дейди: “...Бугунги кунда Мен сизнинг динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим...».

Сўнг Абу Бакр розияллоҳу анҳу давом этди: “Бу Ундан бошқа илоҳ йўқ бўлган Аллоҳ йўлида қилинмоқда. Муртадлар мендан раҳм-шафқат кутмасинлар ва бундан буён улар билан фақат менинг қиличим гаплашади”.

Ёқуб Умар таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Камтарлик – улуғларнинг сифати

521 08:00 27.04.2021

Адолат нелигин Умардан сўранг...

1430 22:00 23.04.2021

Ҳазрати Умар қизини ўлдирганми?

3350 20:30 07.03.2021

“Нега ажрашмоқчисиз?”

3238 08:00 30.05.2020

Охират юки

2809 08:00 04.05.2020
« Орқага