Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу нега Каъбани тавоф қилмадилар?

1028

Ҳудайбия йилида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам мусулмонлар билан умра қилмоқчи бўлдилар. Маккада мусулмонлар уруш учун келишаяпти деган хабар тарқалди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам Маккага фақатгина умра учун келаётганларини, Маккада фақатгина бир кеча-кундуз туришларини айтиб элчи юбормоқчи бўлдилар. Аввалда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуни юбормоқчи бўлдилар. Аммо Умар розияллоҳу анҳунинг қариндошлари Маккада оз қолган эди. Агар Қурайш хиёнат қилса, Маккадаги қариндошлари Умар розияллоҳу анҳуни ҳимоя қилишга қодир эмас эдилар. Шунда Умар розияллоҳу анҳу Усмон розияллоҳу анҳуни юборишни маслаҳат бердилар. Чунки у киши Бани Умайядан бўлиб, улар Қурайшнинг бош бўғинидан бири ва Усмон розияллоҳу анҳу уларнинг бойларидан эдилар. У кишига биров журъат қила олмас эди.

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам Умар розияллоҳу анҳунинг маслаҳатларини олиб Маккага Усмон розияллоҳу анҳуни юбордилар. У киши мусулмонларнинг уруш учун эмас, фақатгина умра учун келишганини хабар беришларини лозим эди.

Усмон розияллоҳу анҳу Маккага келиб Абу Суфён ва Қурайш катталарига хабарни етказдилар. Абу Суфён Усмон розияллоҳу анҳуга агар истасалар ўзлари Каъбани тавоф қилишлари мумкинлигини, бошқа мусулмонлар ишини текшириб кўришини айтди. Шунда Усмон розияллоҳу анҳу: "Мен Каъбани Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламдан илгари тавоф қилмайман", дедилар.

Қурайш бир фикрга келгунича Усмон розияллоҳу анҳуни олиб қолди. Мадинада Усмон розияллоҳу анҳуни Қурайш ўлдирибди, деган хабар тарқалди. Ўша пайтдаги дипломатик урфлар элчининг ўлдирилмаслигини тақозо қилар эди. Шунинг учун Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ғазабланиб, мусулмонлардан Қурайшга қарши кураш учун дарахт остида байъат қабул қилдилар. Бу байъат кейинчалик "Ризвон байъати", деб ном олди.

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам қўлларини очиб турдилар. Саҳобалар бирин-кетин ўлим учун байъат қилишди. Байъат тугагач,  Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бир қўлларини иккинчисининг устига қўйиб: "Бу Усмоннинг қўли", дедилар.

Тўғри, агар Усмон розияллоҳу анҳу Мадинада бўлганларида бу байъат бўлмас эди. Аммо бошқа томондан Усмон розияллоҳу анҳу Мадинада эдилар. Инсонларнинг саййиди бўлмиш Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бир қўллари билан Усмон розияллоҳу анҳунинг йўқликлари ўрнини тўлдирдилар.  Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бу байъатнинг ўлим учун бўлганини билдилар. Агар бу бошқа сабаб учун бўлиб, унда Усмон розияллоҳу анҳу Мадинада бўлсалар, албатта, ҳозир бўлар эдилар. Шунинг учун Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам  у зотнинг бўшлиқларини тўлдирдилар.

Табук ғазотида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам Каъб ибн Моликни сўрадилар:

- Каъб ибн Моликка нима бўлди?Бани Салама қабиласидан бир киши деди:

- Эй Аллоҳнинг Расули! Уни кийимлари ва икки ёнига боқиши (яъни мол-давлатининг ташвиши) Табукка келишдан тўсиб қўйди.

Шунда Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу унга қараб:

- Бунча ҳам ёмон гап айтдинг. Эй Аллоҳнинг Расули! Биз ундан фақатгина яхшилик кўрганмиз, деди.

Ҳа, Каъб Табукда йўқ эди. Аммо у Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳунинг қалбида ҳозир эди. Йўқлигида дўсти уни муҳофаза қилди.

Бир киши машҳур наҳв олими Мубарридга деди:

- Фалончи мени сўкди. Мен ҳилм(юмшоқлик)ни лозим тутиб сукут сақладим. Сўнгра у сизни сўка бошлади. Сизни ҳам ўзимга тенглаштириб сукут сақладим.

Мубаррид деди:

- Иккиси баробар эмас. Ўзинг учун сабр қилганинг ҳилмдир. Дўстинг учун индамай турганинг эса хиёнатдир!

Сен яхши деб биладиган дўстинг ғойиб бўлганида, унинг ўрнини тўлдир. "Бу Усмоннинг қўли", деган гапни эсла!

Абдулқодир Полвонов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қирғизистонда сайловнинг якуний натижалари эълон қилинди

99 17:00 16.01.2021

Ёлғон (фейк) ва нохолис ахборот тарқатганлик учун қандай жазо бор?

90 16:00 16.01.2021

Францияда масжидлар ёпиляпти

749 15:00 16.01.2021

Қайроққум сув омбори ўпирилгани ҳақида хабар тарқатганлар қўлга олинди

355 14:00 16.01.2021

Тортинманглар, Қуръон cайлига марҳабо!

363 13:19 16.01.2021

Трамп Марокашнинг олий мукофоти билан тақдирланди

311 13:00 16.01.2021
« Орқага