Илм

Ҳеч қачон умидсизликка тушманг (тўртинчи мақола)

622

Шу ўринда мен ҳам сизларга Ирвинг масжидада бир неча ой олдин ўзим танишиб қолган бир мусулмон йигит ҳақида айтиб ўтмоқчи эдим. Бу йигит намоз ўқиш учун орадан ўн икки йил ўтиб масжидга борган эди. Тасаввур қилинг, умрида илк марта. На Жума намозига, на Ҳайит ва на бошқасига бормаган. Уни саккизта бари бор эди ва у уларни барчасини сотиб юборган эди. Фақат Рамазон ойининг бир кечасида унинг қалбида ёқимли бир ўзгариш содир бўлади. У, аслида Қуръонни таржимасини бир марта ҳам ўқимаган экан. Шундан сўнг у Қуръоннинг маънолари таржимасини ўқий бошлабди ва ўша тунда унинг ибодат қилишига шайтондан бошқа ҳеч ким қаршилик қилмаслигини билибди.

Аслида ҳам шундай эмасми? Демак, у ундан қутулиши керак эди. Шундан кейин уни акаси уйидан ҳайдаб солади. Унинг дўстлари соқол қўйгани учун ҳеч қаерга таклиф қилмай қўйишади. Сўнг у акасининг уйига боради. Ҳа-я, айтганча, бу воқеадагиларнинг барчаси мусулмонлар аслида. Хуллас, йигит акасининг уйига боради, у ерда унга биргаликда ичкилик ичишни таклиф этишади. Буни худди биродарчиликни нишонаси сифатида қилмоқчи бўлишганда, у акасига: “Мен ичмайман...”, дейди, акаси эса уни уйдан ҳайдаб солади.

Шундан кейин у бутунлай ёлғизланиб қолади... Мана шу инсонлар ҳам худди юқорида ҳикоя қилганимиз инсонлар каби. Агарда уларга мана шу йигитни масжидда кўрганингизни айтсангиз, улар дарҳол: “Бўлиши мумкин эмас. Масжидда-я?”, дея унда бундай нарса содир бўлиши мумкинлигига ишонишмайди. Бу ҳам етмагандек, жамиятимиздаги баъзи инсонлар сиз қанчалик тақводор бўлиб бораверсангиз, улар ҳам шунчалик сиз ҳақингизда ҳукм чиқариб, муҳокама қилиб кетаверишади. Сиз бошқаларга кўп ҳам қарамай қўясиз. Улар эса, аввалига юзингизга қарашади-да, кейин қалбингизни кўринишингизга қараб ҳукм қилиб юборишади.

Мана бунисида ҳижоб йўқ экан, ана униси соқол қўймабди. Улар аллақачон ўша инсоннинг иймонини тарозуга қўйишади. Улардан ихлослари қайтиб, бошқа имконияти йўқ деб қарашади. Ҳатто бошқа инсонлар ҳақида салбий ҳукм чиқаришнинг ўзи ҳам бемаъниликдир.

Аллоҳ таолонинг аҳкомлари бир томон бўлса, одамлар ҳақида ҳукм чиқариш мутлақо бошқа бир нарса ва бизни бундай қилишга ҳаққимиз йўқ. Аллоҳ таолонинг аҳкомлари, чегаралари, амрларига жавобларимизни бир четга суриб қўйиб бўлмайди. Бошқа томондан эса, Аллоҳ таоло бизга бошқалар ҳақида ҳукм чиқаришимиз учун ҳеч қандай ҳуқуқ бериб қўймаган. Бундай қилиш бемаънилик, шунчаки бунга йўл қўйилмайди.

Шундай қилиб Бани Исроил қавмидаги бошқа бир гуруҳ нима деди? Бугунги хутбамни уларнинг мана шу жавоблари билан хулосаламоқчиман.

Биринчи жамоат осийлик қилаётган инсонларга насиҳат қилиб ўтиришнинг фойдаси йўқ деди, шундайми? Иккинчи бир жамоат эса шундай жавоб берди:

"...улар: “Роббингизга узр бўлиши учун ва шоядки, тақво қилсалар деб”, - дедилар" (Аъроф сураси, 164-оят).

Яъни бу ҳолатни кўриб турган бизлар учун Аллоҳ таоло ҳузурида узр бўлсин учун дейишди. Бошқача қилиб айтганда, бир жамоат мусулмонларга иккинчи бир жамоат мусулмонлар насиҳат қилаётганда уларга нисбатан умид билдирмоқда.

Ваъз қилиш дегани, қалбга етиб борадиган насиҳат қилиш дегани. Бу уларни қўпол сўзлар билан ҳақоратлаб, уларга бақириб – чақириб мурожаат қилиш дегани эмас. Йўқ, йўқ. Уларга ҳақиқий насиҳат қилишни, айнан қалбларининг туб-тубига етиб борадиган сўзларни сўзлашни ваъз дейилади.

Биласизларми, биз агарда мана шундай йўл тутадиган бўлсак, ҳеч бўлмаганда, Аллоҳ таоло ҳузурида ўзимиз учун бир узрга эга бўламиз, улар эмас, айнан биз! Биз, гарчи, бошқа мусулмонлар гуноҳга ботиб бораётган бўлса ҳам улар ҳақида қайғуришимиз керак. Чунки эртага Аллоҳ таоло биздан: “Ўз диндошингга қандай ёрдам қилдинг? Йўлдан оғиб кетган биродаринг борасида нима қилдинг? Шунчаки ўз ҳолига ташлаб қўйдингми? Шуми сени қилган ишинг?”, сўрайди дея улар ўзларини насиҳат қилишдан қайтарган жамоатга: “Йўқ, биз уларга насиҳат қилишда давом этаверамиз, чунки ҳеч бўлмаганда Аллоҳ таоло олдида бу ишни қилаверамиз. Бизку бирор кимсанинг қалбини ўзгартира олмаймиз, аммо Аллоҳ олдида ўзимиз учун бир важимиз бўлади, У зотга насиҳат қилганимиз, ҳаракат қилганимизни билдирамиз”, дейишди.

Дейлик, мана сизнинг ҳам жиянларингиз, амакингиз, оила аъзоларингиз, кўплаб қариндошингиз бору уларни фақатгина ҳайитларда кўриб қоласиз. Улар эса сиз каби эмас. Улар ҳатто масжиднинг қаерда жойлашганлигини билишни ҳам хоҳлашмайди. Сиз эса уларни ҳар неча вақтда бир – бир кўриб қоласиз. Улар сиздан тамомила фарқ қилишади. Фарзандларини ҳам сизга қараганда буткул бошқа бир ҳолатда вояга етказишади. Улар ҳамма нарсада сиздан фарқ қилишади.

Сиз учун ҳалол бўлмаган кўпгина нарсалар улар учун шунчаки Ҳалол ҳисобланади. Улар бундай қилаолмасликларини билишади, лекин шунда ҳам бу йўлни тутаверишади. Сиз эса улардан ўзингизни мутлақо узоқ тутишга қарор қиласиз, чунки сиз ҳам улар каби гуноҳга ботишни хоҳламайсиз. Бунда сиз ўзингизни олиб қочмасдан уларга насиҳат қилишингиз керак, уларга яхши маслаҳат беришингиз керак. Улар билан алоқада бўлишингиз керак. Сизга Аллоҳ таоло маълум бир сабаб туфайли оила бериб қўйибди. Айнан мана шундай жамоатни ичига сизни маълум бир сабаб туфайли қўйган. Айнан мана шу инсонлар ичига сизни бир сабаб учун ҳам олиб келиб қўйган. Бу каби ишчилар жамоасида ишлашингизни ҳам бир сабаб туфайли ирода қилган. Буларнинг барчасида сиз бошқаларга насиҳат қилиш имконига эга бўласиз. Бошқа сўзлар билан айтганда, Аллоҳ таоло олдида узр – маъзурга эга бўласиз ва ниҳоят, балки, эҳтимол, умид қилинадики, улар тақво қилсалар.

Гуноҳга қўл уриб, осийлик қилаётган бандалар ўзлари қилаётган ишнинг нима эканлигини билишади. Уларнинг нима қилаётганларини билиб туришликлари бу уларнинг энди қалбдан маҳрум бўлишди дегани эмас. Шанба куни учун берилган Аллоҳ амрига хилоф иш қилганликлари, балиқ овлаш ҳаром қилинган бўлсада, барибир овлаб, уни истеъмол қилиб ва ҳатто еб бўлганларидан кейин ҳам қалбларига нимадир кириши мумкин. Бундай қилмаслигим керак эди, деган фикр билан, шу сафар шанба куни балиқ овлашга овлаб қўйдим, лекин кейинги шанба бундай қилмаслигим керак, деган қарорни беришлари мумкин. Уларнинг қалбида маълум даражада виждон ҳали ҳам бўлиши мумкин. Шунинг учун бориб бироз насиҳат қилиш керак. Бирозгина бўлса ҳам бунга умид қилиш керак. Чунки Аллоҳ таолонинг сизнинг самимий насиҳатингизга қанчалар умидни, қувватни солиб қўйишини сиз тасаввур ҳам қила олмайсиз. Агарда сиз бу ишни ихлос билан Аллоҳ розилиги учун амалга оширсангиз ва буни кимдир ҳақида қайғурганингиз учун амалга оширсангиз, одатда бундай мақсадда берилган насиҳатга Аллоҳ таоло Ўзи бир қудрат солиб қўяди.

Аллоҳ таоло сўзларингиз қанчалик самимий бўлса уларга шунчалик Ўзининг баракотидан солиб қўяди.

Шахсан ўзимдан келиб чиқиб бир ҳолатни айтиб бермоқчиман. Бир бир нечта дўстларим бор эди. Коллежда ўқиган вақтларим намоз ўқимас эдим, мана шу ўқиш давримдаги муаммоларимдан эди. Хуллас, бир сафар бир ўртоғим қулай бир имконият топиб менга: “Ҳой, биродар, нега сен биз билан намоз ўқимайсан?”, деб жуда ҳам самимий айтиб қолди. Мен ҳам: “Бўпти.”, дедим. Кейин намоз ўқишни бошладим. Ўша вақтдан бошлаб намозларимни қазо қилмадим. Шунчаки, ўша ўртоғимнинг сўзларига қулоқ солдим. Аллоҳ таоло унинг сўзларига қандайдир бир куч бағишлаган эди. У менга узундан – узоқ маъруза ўқимади. У менга намознинг фарз эканлигини ҳам, намозини тарк қилган киши дўзахга тушишини ҳам, қабр азобига дучор бўлишини ҳам айтиб ўтирмади. У намозни ташлаб қўймаслигим учун бирор сабаб ҳам кўрсатмади.

Шунчаки: “Ҳой, биродар, нега биз билан намоз ўқимайсан?”, деди. Мен ҳам: “Бўпти, кетдик”, дедим.

Биродарлар, кўзларингизни очинглар. Сиз бировга насиҳат қилаётганингизни бошқа бири кўриб қолса, ёнингизга келиб: “Нима қиласан? Қўйсангчи уни ўз ҳолига. Унга насиҳат қилиб ўтирма”, дейди.

Сиз бир инсонни қанчалик залолатдан қутқариб қолишингиз мумкинлигини биласизми? Шунчаки, самимий, бир оғиз насиҳат кифоя. Инсонларга нисбатан умидингизни сўндирманг, фақатгина бу ишни қилишда сиз самимий, мулоҳазали бўлишингиз керак. Уларга насиҳат қиламан деб қўнғироқ қилиб ўтирманг. Бундай қилиш бемаънилик. Уларга дўстона муносабатлар учун қўнғироқ қилинг. Улар билан ўзаро алоқада бўлиб туринг. Самимий дўст бўлинг. Уларга ёрдам керак бўлганда, ёрдам қўлини чўзинг. Мана шундагина уларнинг қалбларида сизнинг насиҳатларингизга очилади.

Акс ҳолда, уларнинг кўзларига фақатгина ўзича тақволи киши бўлиб кўринасиз ва уларга қандай яшашни ўргатаётгандек туюласиз. Улар сизни мендан ҳам яхшироқ деб билади, деб ўйлашади.

Инсонларга нисбатан бундай муомала қилманг. Буни ўз - ўзича тақво қилиш дейилади. Одамларга насиҳат қилишдан олдин, ҳаётларини қандай қуришларини, фарзандларига қандай таълим беришларини ва вақтларини қандай сарфлашларини айтишдан олдин уларнинг самимий дўстига айланинг. Акс ҳолда қилган насиҳатингиз оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Яъни ўз - ўзингизга: “Бизнинг ишимиз эслатишдир. Мен зиммамдагини қилдим.”, дейишингиз мумкин. Сизнинг ҳолатингизда: “Менинг ишим эслатишдир. Мен зиммамдагини қилдим. Энди у яхши томонга ўзгариши керак.” Шундайми? Йҳқ, бундай йўл билан иш битмайди. Бу йўл иш бермайди сизга. Сиз, шунчаки, энг қулай вазиятни топа билишингиз керак.  

Мен Аллоҳ таолодан барчамизнинг қалбларимизни очиб қўйишини ва ҳеч қачон умидсизликка тушмасликни сўрайман. Шунингдек, барчаларимизни бошқалар учун умид бахш этувчи сабабчилардан қилиб қўйсин. Бизни ҳеч қачон оиламизга нисбатан, фарзандларимиз, ота – оналаримиз, кексаларимиз, жамиятимизга, масжидларимизга, мадрасаларимиз ва дунёга нисбатан ихлосимизни қайтариб қўймасин.

Аллоҳ таоло бизни Ўзининг ихлосманд бандаларидан қилиб қўйсин ва Ундан астойдил сўраб кутаётганларимизга баракотлар ёғдирсин. Аллоҳ таоло биз уни қандай гумон қилсак, шундай эканлигини баён қилган. У зотдан кутаётган дуоларимиз кўп ва Ўзи ваъда қилганидек, бизга энг хайрлиларини ато этишини сўрайман.

Барчангизга бу дунёю охиратда барча нарсанинг хайрлисини берсин.

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Нўмон Али Хоннинг маърузаларидан

Таржимон: Умму Муҳаммадийн

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Оятул курсий мўъжизалари

1115 18:00 14.11.2019

Ислом қийинми?

731 18:00 13.11.2019

Сиз Аллоҳ таърифлаган эрмисиз?

1430 08:30 06.11.2019

Савол бериш нотўғри ишми?

818 20:00 02.11.2019

Ҳеч қачон умидсизликка тушманг (учинчи мақола)

427 20:00 19.10.2019
« Орқага