Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Hi-Tech услубидаги «Тепа» жомеъ масжиди қайта очилди

2641

Бугун, 10 март куни Тошкент шаҳрида Hi-Tech услубида қайта бунёд этилган «Тепа» жомеъ масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Масжидга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ташриф буюриб, жамоат билан илк жума намозини адо этдилар.

Жума намозидан аввал муфтий йиғилганларни қулай ва шинам ҳолатда қурилган янги масжид билан муборакбод этиб, Рамазон ойига муносиб туҳфа бўлганини таъкидладилар. Сўнгра Рамазон ойига муносиб тайёргарлик кўриш, бунинг учун турли гуноҳ-маъсиятлар, ғийбат-мазаммат қилиш каби иллатлардан тийилиш кераклиги ҳақида сўз юритдилар. Айниқса, ғийбат, ёлғон сўзлаш, ўзгага тили билан ҳам қўли билан ҳам зиён етказиш каби зарарли одатлардан сақланишга чақириб, мўмин киши Рамазон ойи фазилатларидан унумли фойдаланиб қолиши лозим эканини алоҳида таъкидладилар.

Жума намози якунида муфтий Аллоҳ таолодан юрт тинчлиги, эл фаровонлигини ҳамда масжид бунёдкорлигига ҳисса қўшган юртдошларимиз ҳаққига хайрли дуолар қилдилар.

Маълумот ўрнида, «Тепа» жомеъ масжидининг эски биноси 1992 йилда бунёд этилган бўлиб, йиллар давомида бир неча бор таъмирланган. 2021 йилга келиб, уни тўлиқ қайтадан қуриш ишлари бошлаб юборилди. Икки йил мобайнида масжид замонавий Hi-Tech услубида бунёд этилиб, хонақоҳи ортиқча безакларсиз, киши эътиборини тортмайдиган даражада, кўркам қилиб таъмирланди. Ҳозирда 2000 дан ортиқ намозхонни сиғдира оладиган масжидда асосий хонақоҳ, таҳоратхона, кутубхона, маъмурият ва бошқа техник хоналар мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Яна бир жиҳати, бугунги давр талабидан келиб чиқиб, масжидга қуёш панеллари ўрнатилди. Бу эса масжидни беминнат электр энергия манбалари билан таъминлабгина қолмай, сув ва бинони иситиш тизимлари ҳам ушбу қайта тикланувчи энергия манбаларига уланди. Эндиликда масжид ортиқча сарф-хажатларсиз энергия манбаига эга бўлмоқда.

Манба

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон-Саудия Арабистони келишувининг геосиёсий аҳамияти: АҚШ ўйиндан чиқарилдими?

112 20:30 22.03.2023

Таровеҳ муносабати билан Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

270 19:42 22.03.2023

Энг яхши табиб

351 19:15 22.03.2023

«Пекин Ашхобод билан муносабатларга катта эътибор беради» — Си Цзинпин

294 18:40 22.03.2023

РЎЗАГА ОИД ФАТВОЛАР

39 18:05 22.03.2023

Асад режими Ҳалаб аэропортига ҳаво ҳужуми юзасидан Исроилни айбламоқда

253 17:10 22.03.2023
« Орқага