Иймон

Ҳидоятга келган армани: Абдураҳмон Мешаян

7424

Абдураҳмон Мешаян! Бу ном ижтимоий тармоқдан фойдаланадиган ҳар бир ўзбек учун жудаям таниш...

У арман миллатига мансуб бўлса да, ўзбекчада ёзаётган шеърлари нафақат адабиёт шайдолари, балки катта катта шоирларнинг ҳам эътиборини тортган. Унинг оиласи, қариндош уруғлари насронийлик динида. Аммо у... Аллоҳнинг инояти билан иймонга келган йигит ҳақида ўзимиз ҳам яхшироқ билиш, у билан муштарийларимизни яқиндан таништириш мақсадида Зангиота туманидаги қишлоққа бордик... Абдураҳмон билан суҳбатимиз ботаника боғига ўхшаб кетган ажойиб ҳовлисида бўлиб ўтди...

–  Булар акамнинг “ижоди”, –  тушунтирди Абдураҳмон ҳовлидаги гўзал ва бетакрор манзарага ҳайронлигимизни кўриб. – Мен шеърият шайдоси бўлсам, у наботот оламини севади.

–  Абдураҳмон, ҳаммасини бошидан бошласак, яъни Ўзбекистонга қачон кўчиб келгансизлар?

–  Мен у вақтлари туғилмаган эдим. 1985 йиллари ота-онам Озорбайжондан бу ёққа келиб қолишган. 1990 йили мен туғилганман. Оиламиз насронийлик динига эътиқод қилади. Черковга боришмайди, чўқинтирилмаган ҳам, аммо амалда насроний улар.

–  Ҳидоят топишингизга нима турки бўлган? Ёки бирор киши сабабчими?

–  Йўқ, ҳеч ким сабаб бўлмаган. Одамзод (маънавий) ботқоқда бўлганда тоза сув, тоза ҳаётга интилади. Мен ҳам ақлимни таниб борганим сайин ҳидоятни излаб қолдим. Кўп ўйландим. Ҳатто Исломни қабул қилганимдан кейин ҳам иккиланишлар бўлган. Биласизми, бунга нима сабаб бўлган? Ойнаи жаҳон! Авваллари динни, мусулмонларни қоралаб шунақа кўрсатувлар тайёрлашардиии... Фалончи қори ундоқ қилган, писмадончи отинойи бундоқ қилган... каби гапларни ваҳимали фонда мухбир овозига баттар ваҳима бериб айтардики... Онамнинг ташвишланишларини кўриб, жудаям афсусланардим. Йўқ, Исломни қабул қилганимдан эмас, аксинча, онам диним ҳақида нотўғри гумонларга бориб қолганидан... Она-да барибир. Мендан хавотир оларди. Кейин ўша каналларни дарров блоклаб ташлардим. Аммо ўша кўрсатув ярим соатдан сўнг бошқа каналлардан қўйила бошларди. Жудаям қийин бўлган. Ниҳоят, интернет ривожланиб, ижтимоий тармоқлардан фойдалана бошлаганимда, яхши одамлар билан танишиб, яқинлашиб, кейин эркин нафас ола бошладим.

–  Қариндош-уруғингиз, оилангиз Исломга кирганингизни қандай қабул қилишган? Салбий муносабатлар, ноқулайликлар бўлмаганми?

– Ўўў, нимасини айтасиз! Бизнинг миллат дин масаласига жудаям қаттиқ қарайди. Ўшанинг учун менга қилган муомалаларини, дилимни оғритишганини, пичинг ва писандаларини айтмай қўяқолай...

Дарвоқе, мендан аввал акам Исломни қабул қилган. Аммо унинг даъват усули қўполроқ эди. Исломга тўғри келмайдиган айрим урф-одатларимиздан очиқдан-очиқ кулар, истеҳзоларини, эътирозларини яшириб ўтирмас эди. Шунинг учун бўлса керак, унга жудаям қаттиқ қаршиликлар бўлган. Масалан, намоз ўқиса,телевизорнинг товушини кўтариб қўйишар, очиқчасига мазах қилишарди. Аммо менда ундай бўлмади. Таъбир жоиз бўлса, онам менинг Абу Толибим бўлганлар. Бировга талатиб қўймадилар... Ҳатто ибодатларимга ёрдамлашадилар. Бу ҳақда ижтимоий тармоқда ҳам кўп ёзганман. Онамнинг иймонга келишидан умидворман, шунга ҳаракат қиляпман.

Биласизми, ака, онажоним бизга шунақа яхши тарбия берадиларки... (Номусулмонлар орасида ҳам яхши одамлар кўп) Мана ўзингиз гувоҳи бўлдингиз, ҳозирги одамга сал қаттиқроқ гапириб юбордим-ку (бесабрлик қилиб суҳбатимизни қайта-қайта бузгани учун), сиз кетишингиз билан онажоним менга қаттиқ танбиҳ берадилар...

Давоми бор...

суҳбатнинг кейинги қисмларида:

- шеъриятдаги устози...

- ўзбекларнинг яхши-ёмон тарафи...

- қурбонлик гўштини тарқатолмаганлар...

- исмини расман ўзгартирганми?

- Мешаян уйланганми?

- ҳалол даромади, севимли касби...

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Истисно ва Пайғамбарлар алайҳимуссалом аёллари ҳақида

719 19:20 07.07.2020

Алҳамдулиллаҳки, сигирга сиғинмаймиз...

1015 19:30 05.07.2020

Қадарга (тақдирга) иймон келтириш

781 18:30 05.07.2020

Намоз тарк этиб бўлмас ибодатдир

901 16:00 04.07.2020

ФАРИШТАЛАР

1399 12:00 04.07.2020

Ислом билан шарафланганлар: кореялик Мадина

7559 11:42 27.06.2020
« Орқага