Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Иймон

Ҳидоятга келган насроний руҳонийлар: Сергей Абдулҳақ Тимухин

2245

Владислав Сохин йўлига жуда ўхшаш йўл 1973 йилда Кемерово вилояти Белово шаҳрида туғилган, рус йигити Сергей Тимухиннинг ҳам чекига тушди. Ўша даврдаги кўплаб совет фуқаролари сингари у диндан узоқ бўлган оилада туғилган ва ўрта мактабни тугатгандан сўнг насронийлик ҳақида "билиб", энциклопедиялар, маълумотномалар ва кейин Инжил ўқишга қизиқиб қолган эди. Буларнинг барчаси уни аввал чўқинишга, сўнгра черков  ҳаётида фаол иштирок этишга олиб келди.

"Диний билимларга бўлган хоҳишимни кўриб, Белово ибодатхонаси менга Кемерово илоҳиёт институтида ўқиш учун кўрсатма берди. 1994 йилда, биринчи йилни аъло баҳолар билан тугатгандан сўнг, Кемерово ва Новокузнецк епископи менга дьякон вазифасини топширди ва бир ойдан кейин мен руҳоний бўлдим ... "

Сергей кўп ўқишни давом эттирди, лекин у кўпроқ адабиётни "ўзига сингдирган" сари православ черковининг догмаларига нисбатан шубҳалар кўпайиб кетди. Чунки у чуқур тарих, мифологияни ўрганишни бошлади, нафақат православлардан, балки бошқа муаллифлардан, хусусан, чет эллик муаллифларнинг ҳам китобларини ўқиди. Ва бундай ўқиш ўзининг биринчи натижасини берди:

"Мен иконалар, хочлар, авлиёларга сиғиниш шартлари  бутпарастлик динларидан келиб чиққан деган хулосага келдим".

Руҳий изланишлар ва православ таълимотининг тўғрилигига шубҳа уни 2001 йилда Новосибирскдаги Америка апостол инжилчи-лютеран черковига боришга мажбур қилди. Маҳаллий лютеранларнинг бошлиғи, агар уларнинг семинариясида имтиҳон топшира олса, уни пастор сифатида қабул қилишга рози бўлди. Тимухин «аъло» баҳо олиб, Новосибирскдаги миссионерлик ишига жавобгар бўлди. Бир йилдан сўнг Екатеринбургга жўнади.
Лютеран бўлганда ҳам кўп китоб ўқишни давом эттирди ва кутубхонасида китоб кўпайса кўпайдики, камаймади.

"Тарих ва мифологияни чуқурроқ ўрганишни давом эттириб, мен "учлик" ақидаси бутпарастликдан келиб чиққанлигини англадим, чунки "учлик" сўзи бутун Инжилда, ҳатто Янги Аҳдда ҳам учрамайди. Шундай қилиб, мен Худо ягона ва У жисмдаги қобиқда бўлмаслигига қатъий ишонч ҳосил қилдим. Екатеринбургда яшар эканман, хотиним билан масжидга боришни бошладик. 2003 йил феврал ойида мен черковдаги хизматни тарк этдим. Оилам билан Кемерово вилоятининг Белово шаҳрига кўчиб ўтдик».

Шундай қилиб, ёмғирдан қочиб қорга тутилганини англаган Сергей ва унинг рафиқаси Белово масжидида Абдулҳақ номини олиб, тавҳидни тан олди. Ҳаққ сифати бўлган Аллоҳ уни ҳаққа, ҳақиқатга етаклагани учун Сергей Абдулҳаққ исмини танлашига сабаб бўлди.

Аллоҳ ҳақ йўлидан адаштирмасин.

(давоми бор)

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Абдураҳмон Мешаян: "Ҳидоят муборак жигарим!"

1737 13:40 02.11.2020

Мушук сабаб ҳидоят топган киши...

2364 19:45 15.09.2020

"Қозонни қандай ёпамиз?" Ёхуд яна Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги босмахона ҳақида

6801 12:37 14.07.2020

Жошуа Эванс: Мен қандай қилиб мусулмон бўлдим? (4-мақола)

2672 21:11 10.07.2020

“Ҳидоят” журналининг обуна пуллар қаёққа кетди?

3485 10:30 10.07.2020

Ҳидоятга келган насроний руҳонийлар – Доктор Жералд Диркс

1452 22:00 15.06.2020
« Орқага