Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ҳифз йўналиши бўйича 2-ҳафта ғолиблари аниқ бўлди

610

Устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган «Қуръони карим мусобақаси – 1442» танловига саралаш босқичлари давом этмоқда.

Ҳар куни бўлаётган гўзал тиловатлардан АзонТВнинг YouTube ижтимоий тармоғи саҳифасида жонли эфирда баҳраманд бўлишингиз мумкин.  

Бугун 13 январ куни ҳифз йўналиши бўйича 2-ҳафта мусобақаси бўлиб ўтди. Ўн нафар қори орасидан 1-2-3 – ўринлар эгалари аниқланди. Биринчи ўринни олган қори Рамазон ойида бўладиган якуний финал босқичига йўл олди. 

Биринчи ўринни олган фарғоналик Абдулқодир Ахмедов  (222,5 балл) – “Ҳидоя” тўплами, Қуръони карим ва супер финалга йўлланма; иккинчи ўринга муваффақ бўлган фарғоналик Раҳматуллоҳ Абдурасулов (222 балл) ҳамда учинчи ўрин соҳиби тошкентлик Абдусамад Тожиддиновлар (217,5 балл), Қуръони карим билан тақдирланишди.

Қуръон мусобақасига доир барча янгиликларини ҳар куни соат 8:00 ва 20:00 да AzonTV'нинг барча ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида кузатиб боришингиз мумкин. Танловда иштирок этиш учун телеграм бот манзилига ариза маълумот юборишингиз керак бўлади.

Эртага, 14 январ куни соат 20:00 да тиловат йўналиши бўйича қатнашаётган қорилар беллашувини ҳам ўтказиб юборманг.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликларни эмланишга чақирди

173 23:45 23.07.2021

Эронда сув таъминотидаги узилишлар намойишларга сабаб бўлди

132 23:10 23.07.2021

Кандован – қоядаги афсонавий қишлоқча

444 21:55 23.07.2021

Ўзбекистонга яна уч турдаги вакцина келтирилиши мумкин

490 21:10 23.07.2021

Европа Иттифоқи афғонистонлик қочқинлар оқимини тўхтатиш учун маблағ ажратади

317 20:05 23.07.2021

Ўлим жазоси берилган ўн икки киши сабабли Мисрга босим ўтказилмоқда

612 19:20 23.07.2021
« Орқага