Устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган «Қуръони карим мусобақаси — 1442» танловининг 2-ҳафта қорилари ҳифз йўналиши бўйича беллашуви жуда қизғин кечди.10 нафар қориларнинг барчаси Қуръони каримни мукаммал ёд олгани, уларнинг маҳорати ғолибни аниқлашда мушкулликларга сабаб бўлди. Бу эса баҳсларнинг янада қизғин ва ҳаяжонга бой бўлишини таъминлади.
Мусобақанинг бундай қизғин ўтиши жараённи ижтимоий тармоқларда жонли эфирда кузатиб борган ихлосмандларнинг ҳам қориларга меҳри ортиши баробарида Қуръони каримни ёд олишга бўлган қизиқишлари янада ортди.
Кучлилар орасида энг яхшиларини танлаб олиш ҳакамларга қийин бўлганини биринчи ва иккинчи ўрин ўртасида атиги ярим бал фарқ қилганидан ҳам билса бўлади. Хуллас ўзингиз кўриб кўриб, қориларнинг иқтидорига баҳо беринг.