Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ҳифз йўналишидаги қорилар нимага эътибор беришлари керак?

512

Ислом нури тушган диёримизда Аллоҳнинг китобига муҳаббат қўйган ва уни ўрганаётган ҳамюртларимиз талайгина. Уларни рағбатлантириш ва бошқа ихлосмандлар ҳам улардан ўрнак олишини ният қилиб, “AzonTV” илмий-маърифий онлайн телеканали Устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган  «Қуръони карим мусобақаси – 1442» танловини ўтказмоқда. Бугун юзлаб давогарлар орасидан танлаб олинган 10 нафар мураттаб қориларимиз ҳифз йўналашида ўзаро жонли эфирда беллашадилар. Мусобақанинг бош ҳаками, Ҳасанхон қори Яҳё Абдулмажид иштирокчиларга ўз тавсияларини берди. 

Хусусан, ҳифз йўналиши бўйича иштирок этадиган қориларнинг қироатлари 4 жиҳатдан  баҳоланади. Яъни, ҳифз, тажвид,  овоз ва тараннум маҳоратларига алоҳида эътибор қаратилади. Чунки мана шу жиҳатлар бир уйнинг тўрт устуни каби бир-бирига чамбарчас боғлиқ, бири иккинчисисиз мукаммал бўлмайди. Шунингдек, иштирокчилар  дунёга машҳур мураттаб қориларнинг қироатларини эшитиб, ўрганиб, тақлид қилиб ўзларининг маҳоратларини ошириб боришлари тавсия этилади.

Қуръон мусобақасини кузатиб боринг, зеро Аллоҳнинг каломини эшитган, унга ихлос қилган мўминларга ажру савоблар бордир.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Боши берк кўчадаги деизм ва атеизм (12-қисм)

195 21:00 27.02.2021

Туркиядаги ЛГБТ уюшмаларига Европа ва АҚШ ҳомийлик қиляпти

1373 20:00 27.02.2021

Ироқда юзлаб бола коронавирусга чалинди

171 19:00 27.02.2021

Вашингтон – Риёз муносабатлари: қурол битимлари бекор қилинади

360 18:09 27.02.2021

Ўзбекистон Тожикистонга тиббиёт мажмуаси қуриб берди

254 16:00 27.02.2021

Камтарлик тарбияси

397 15:00 27.02.2021
« Орқага