Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ҳижоб масаласида ҳукуматни судга берган аёл ютиб чиқди 

1053

Нигериядаги инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Лагос штатининг мамлакат Олий суди қарорини ижро этиш ва ўқувчи қизларга ҳижоб ўраш ҳуқуқини таъминлашга қаратилган ҳаракатини олқишлади, деб ёзади The Nation Online.

Нигерия Олий суди мусулмон аёл Асият Абдулкаримнинг Лагос штати ҳукуматига қарши ишини кўриб чиқди. Суд апелляция суди қарори тўғри бўлганлигини ва давлат мактабларида ҳижоб таъқиқланиши диний камситиш эканлигини тасдиқлади. 

Суд қарорида шундай дейилади: “Олий суд Лагос штати мактабларида ўқувчи-талабаларнинг ҳижобдан фойдаланиш тўғрисидаги қарорини кўриб чиқди ва агар хоҳласа, ўқувчиларга ҳижоб кийишга рухсат берилишини эълон қилди. Мактабларда ҳижобдан фойдаланиш бўйича кенг қамровли йўриқнома ҳукумат томонидан чиқарилади, аммо шуни таъкидлаш керакки, ҳукм штатдаги барча мактаблар учун мажбурийдир ..."  

Штат ҳукумати суд ҳукмига эътироз билдирмади ва мактабларга ўқувчиларга ҳижоб кийишга рухсат бериш мажбуриятини билдирувчи қарорини эълон қилди.

"Биз Қодир Аллоҳга ғалаба учун шукрона айтамиз ҳамда бирдамлик ва қўллаб-қувватлаш учун диндошларга миннатдорчилик билдирамиз", - дея изоҳ берди инсон ҳуқуқлари ташкилоти директори Мутиат Оролу-Балогун. 

Олий суднинг қарори айниқса муслима ўқувчи ва талабаларга қувонч бағишлади.

“Умид қиламизки, бу ҳижобли мусулмон талабаларга нисбатан таъқиб, зулм ва қурбонликка чек қўяди”, - деди Нигерия мусулмон талабалар жамияти президенти Мифтоҳуддин Танний.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон-Саудия Арабистони келишувининг геосиёсий аҳамияти: АҚШ ўйиндан чиқарилдими?

201 20:30 22.03.2023

Таровеҳ муносабати билан Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

327 19:42 22.03.2023

Энг яхши табиб

400 19:15 22.03.2023

«Пекин Ашхобод билан муносабатларга катта эътибор беради» — Си Цзинпин

340 18:40 22.03.2023

РЎЗАГА ОИД ФАТВОЛАР

60 18:05 22.03.2023

Асад режими Ҳалаб аэропортига ҳаво ҳужуми юзасидан Исроилни айбламоқда

263 17:10 22.03.2023
« Орқага