Ҳижоб сиз учун Европа ва Америкадаги «ҳуррият» ва беадабликдан кўра яхшироқдир

12:35 03.07.2019 1430

“Аралашишни ман қилинг, аёл ҳурриятини чекланг!“

Қоҳирадаги “Жумҳурият газетаси юқоридаги сарлавҳа билан Америкалик журналист аёл Глисон Стансберининг мақоласини чоп қилди. Унда у журналист аёл қуйидагиларни айтади:

“Араб жамияти комил ва соғлом жамиятдир. Бу жамият ўз қизларини ва йигитларини маъқул ҳудудда ушлаб турадиган одатларини маҳкам тутиши лозим. Бу жамият Овропа ва Америка жамиятидан тубдан фарқ қилади. Сизларда аёлни чеклашни, ота-онанинг эҳтиромини лозим қиладиган анъанавий одатлар бор. Айниқса бугунги кунда ғарб ва Америкага таҳдид солиб турган “ҳуррият“ни чеклаган одатларингиз бор.

Араб жамияти ўз қизларининг бўйнига солган кишан яхши ва фойдалидир. Шунинг учун ушбу анъаналарингизни маҳкам тутишингизни сўрайман. Аралашишни ман қилинг, қизларнинг ҳурриятини чекланг. Уларни ҳижоб асрига қайтаринг. Бу сиз учун Овропа ва Америкадаги “ҳуррият“, “эркинлик“ ва беадабликдан яхшидир.

Аралашишни ман қилинг. Биз Америкада бунинг аламларини кўп тотдик. Америка жамияти муаммоли жамият бўлиб қолди. Унда беҳаёлик, уятсизлик, беодоблик урчиди. Бу аралашишнинг йигирма ёшдан ўтмаган қурбонлари бугун кўчаларни ва қамоқларни, бар ва тунги клубларни тўлдиришган. Биз фарзандларимизга берган “ҳуррият“ улардан жиноий тўдалар, гиёҳвандлар ва қулларни пайдо қилди. Аралашиш , беҳаёлик ва “ҳуррият“ оилаларга таҳдид қилди, қиймат ва ахлоқни изтиробга солди. Йигирмага етмаган қизлар йигитлар билан аралаш юришибди, ароқ ичишяпти, рақс тушишяпти. “Маданият“ , “ҳуррият“ ва “эркинлик“ номи билан гиёҳванд моддалар алмашишяпти. Ёшлар ота-онаси кўз ўнгида ўзга жинс билан ўйнаяпти, гаплашяпти. Керак бўлса “ҳуррият“ ва “эркинлик“ номи билан ота-онаси билан ҳам тортишяпти, судлашяпти. Бир неча дақиқада турмуш қуриб, бир неча дақиқадан сўнг ажрашяпти. Ажрашиш учун аёлдан битта имзо ва арзимаган пулдан ўзга нарса талаб қилинмайди...

“Жумҳурият“ газетаси 1962 йил 9 июн сони.
Муҳаммад Али Собунийнинг “Раваъиул баян фий тафсири аятил аҳками минал қуръан“
китобидан таржима қилинди.

---------------

Ҳеч қанча йил ўтмасдан Америкалашиш ва Европалашиш бизда ҳам юқоридаги ҳолатларни келтириб чиқарди.

Бунга оддий мисол “Зирапчалар“.

Ёшлигимизни эслаймиз барчамиз. Энди ўттиз йил олдин билан бугунги кунни солиштирайлик-чи, қанчалар ўзгарган ижтимоий аҳволимиз.

Маҳаллада отахонлар ўтирган бўлса, ўша кўчадан аёл киши ўта олмас эди. Буни мен яхши эслайман. Бизда саксонинчи йилларда ҳам аёллар паранжи ёпинишар эди. Даҳрий тузум ҳам халақит қилмас эди момоларимизга. Мақоладаги “ҳурриятни чекланг“ ибораларини “анъанавий тарбияни лозим тутинг“ деб тушунасизлар.

Ҳижобга қаршилик қилманг, илтимос!

Абу ЗАР

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!