Саволим бор...

Ҳижобда эмасман, лекин очиқ кийинмайман. Намозларим қабул бўлмайдими?

4846

Савол:

Аллоҳга шукр, намоз ўқийман. Кун давомида ишхонамда намоз ўқишнинг иложи бўлмагани учун, уйга келиб кечки вақт қазо қилиб ўқийман. Ўзим ҳижобда эмасман, лекин умуман очиқ кийинмайман. Яқинда бир одам менга шундай деди: “Сен кундузи очиқ юрасан, кечки пайт эса ўзингча роса ўраниб намоз ўқийсан. Намозларинг қабул бўлармикан?”

Мен намозимни Аллоҳ учун ўқийман, қалбим тинчланади, юрагим қувнайди. Ўзимни бахтли ҳис қиламан. Лекин юқоридаги гаплардан сўнг юрагим ғашланадиган бўлиб қолди.

Нима қилай, маслаҳат беринг..


Жавоб:

Намоз ўқиганингизга савоб оласиз. Ҳижобда бўлмаганингиз учун гуноҳкор бўласиз.

Намоз намоз ҳисобланиши учун намоздан ташқарида ҳам ҳижобда бўлиш шарт қилинмаган. Лекин намоз ўқийдиган муслима аёл ҳижобда ҳам бўлиши керак. Ислом бир бутундир, бўлакланмайди. Бир амалини бажариб, бошқаси тарк этилмайди.

Шунинг учун намозингизда давом этинг ва ўраниб юриш томон ҳам қадам ташланг. Шунда намоздан оладиган ҳаловат ва севинчингиз янада зиёда бўлади.

Аллоҳ янада билувчироқ.

Мубашшир Аҳмад

УЛАШИНГ:

Teglar
« Орқага