Ҳижобли президент

14:00 07.08.2018 2753

Сингапур – Жанубий-шарқий Осиё оролларида жойлашган шаҳар-давлат. Ҳудуди 63 та оролни ўз ичига олади. Умумий майдони 719,9 км². Аҳоли сони 5 889 117 кишидан иборат.

Сингапур дунёнинг 186 давлати билан дипломатик алоқалар олиб боради. Улардан Индонезия ва Малайзия билан, айниқса, яқиндан ҳамкорлик қилади. Хусусан, Хитой билан ҳам кенг кўламда иқтисодий алоқаларга эга.

Бу давлатнинг ютуқлари ҳақида кўп ва хўп гапириш мумкин. Лекин эътиборингизни унинг бир «ғайриоддий» жиҳатига қаратмоқчиман.

Сингапурда турли эътиқод вакиллари истиқомат қилади. Аҳолисининг 33,3% буддизмга, 18,3% христианликка, 14,7% Исломга эътиқод қилади. 17,0% ўзини динсиз ҳисоблайди. Ҳамда оз фоизларда бошқа дин вакиллари ҳам бор.

Ҳозирги президенти Ҳалима Яқуб 2017 йилнинг 14 сентябрида сайланган. У Сингапурнинг биринчи аёл-президенти ҳисобланади.

Шундай иқтисодий жиҳатдан кучли бўлган давлат раҳбарининг муслима эканлиги қувонарли, албатта. Аллоҳ мусулмонларнинг қудратини кўпайтирсин, деб дуо қиламиз.

Отабек Усмонов

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!