Иймон

Ҳиммати баланд мусулмонлар кўпайсин!

1229

Эл бошига иш тушганда “туриб бериш” учун бой бўлиш шарт эмас. Телевизорга чиқиб, “Фалон-писмадонларга саховат кўрсатдик” деб кўкрак керишга ҳам ҳожат йўқ. Муҳими, бундай пайтда эркакча иш тутаётганларга ҳар қанча раҳмат десак, оз. 

Пойтахтимизнинг Фарҳод бозорига кираверишдаги ярмаркада бир акамизни учратдим. Сўраган кишига бепул ниқоб тарқатяпти. Дорихоналаримизда 500 сўмлик энг оддий дока ниқоб камида 4-5 минг  сўмдан сотилаётган бир пайтда бу одамнинг иши ҳақиқий олижаноблик!

Фарғона вилояти Бағдод туманидаги дорихоналардан бирида ҳам бепул ниқоб тарқатишибди.

Андижонлик савобталаб инсон Тошкентдан Андижонга келмоқчи бўлган 20 талабанинг йўлкирасини тўлаб берган.

Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида тадбиркорлар ниқоб учун докани текинга ҳадя қилишди.

Фарғона вилояти, Бағдод туманидаги "Ватанпарвар" ташкилоти Тошкентда қолиб кетган ва Фарғонага муҳтож йўловчиларни бепул олиб келган.

Шаҳрихон шаҳридаги "M&M Baraka" ошхонаси томонидан муҳтожлар учун хайрия акцияси бошланибди. У ерда ун, грекча, ёғ, шакар каби  озиқ-овқат маҳсулотлари расталарга қўйиб қўйилди.

Эҳтиёжманд одамлар келиб, шу маҳсулотларни бемалол олиб кетишлари мумкин.

Орамизда шундай инсонлар бор. Уларнинг барчасидан Аллоҳ рози бўлсин! Эҳсонларининг ўрнини ундан неча баробар кўп қилиб қайтарсин!

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мьянма: камситиб келинган мусулмонлар ёрдамга шай

1868 15:30 27.03.2020

Мусулмонлар ва насронийлар кунни ибодатда ўтказдилар

596 11:00 27.03.2020

Японияда ҳижобли аёлларга мўлжалланган антибактериал ниқоб ишлаб чиқилди

797 10:00 27.03.2020

Узрли ҳолатида қўл бериб кўришмаслик ҳукми

718 18:30 26.03.2020

Энг биринчи тадбир ~ тавба-тазарру...

1778 22:00 24.03.2020

Нидерландияда таровиҳ ва ҳайит намози тақиқланди 

491 19:30 24.03.2020
« Орқага