Таҳлил

Ҳинд океанида беш асрлик масжид бор

1071

Майотта оролидаги 1538 йилда бунёд этилган масжид Франциядаги энг қадимгиси ҳисобланади. Вақт ўтиши билан шифти бузилиб, томидан чакки ўтар, деворда ёриқларни кўриш мумкин эди.

France 24 агентлиги хабарига кўра, яқинда масжиднинг узоқ кутилган реставрацияси бошланди. Масжидни таъмирлашга тахминан икки миллион евро ажратилган бўлиб, бу маблағлар Цингони шаҳри ва Франция бюджетидан олинади. Ишлар 2020 йилнинг охиригача якунланиши кутилмоқда.

Бу оролнинг 97% аҳолиси мусулмонлар бўлиб, бу масжид Франциянинг энг қадимги масжиди ҳисобланиб, 2016 йилдан бошлаб тарихий ёдгорлик сифатида давлат муҳофазасига олинган.

Майотта Комор ороллари таркибига киради ва Ҳинд океанидаги Мозамбик бўғозида жойлашган. У шимоли-ғарбий Мадагаскар ва шимоли-шарқий Мозамбик ўртасида жойлашган.

Манба: http://muslim.uz

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бахчисаройда Хон саройи ҳудудидаги масжидни тиклаш лойиҳаси тасдиқланди.

370 12:00 12.10.2019

Дунё мусулмонлари: Сенегалда Ғарбий Aфрикадаги энг катта масжид очилди (фотожамланма)

613 10:07 07.10.2019

Блогер: Tashkent City'га масжид керак эмасми?

2305 10:25 05.10.2019

Истанбулдаги зилзилада масжид минорасига зарар етди

1051 10:25 27.09.2019

Алматида янги масжид фойдаланишга топширилди (фотожамланма)

519 10:40 25.09.2019
« Орқага