Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ҳинд полициячилари мусулмонларнинг сигир учун ўлдирилишини «табиий» деб ҳисоблайди

1837

Ҳиндистонлик полициячилар ўртасида ўтказилган ижтимоий сўров уларнинг аксари мусулмонларга салбий муносабатда эканини кўрсатди, дея хабар бермоқда Al Jazeera.

Сўров мамлакатнинг 21 штатида 12 минг полициячи ўртасида ўтказилди. Маълум бўлишича, ҳар уч полициячидан бири ҳиндлар муқаддас деб ҳисоблайдиган сигир ёки мол гўшти туфайли мусулмонларга нисбатан зўравонлик қўлланишини «табиий» деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, полициячиларнинг 14 фоизи мусулмонларни жиноятга «ўта мойил», 36 фоизи эса «анча мойил» деб ўйлайди.

Қайд этиш жоизки, 2014 йилда Нарендра Моди бошчилигидаги миллатчи «Бхаратия Жаната» партияси ҳокимиятга келгач, радикал ҳиндларнинг мусулмонларга нисбатан зўравонликлари ва тазйиқлари ортди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Покистонда “Бобур” ракетаси синаб кўрилди

1017 20:25 11.02.2021

Ҳиндавий опа-сингиллар масжид ерига даъво қилмоқда

1012 15:00 11.02.2021

Ҳиндистон: тоғдаги ҳалокат оқибатлари (фото)

731 16:17 08.02.2021

Ҳиндистонда фалокат: юзлаб киши бедарак йўқолди

1023 10:10 08.02.2021

Ҳиндистон: деҳқонлар намойиш қилмоқда, ҳукумат байрам...

1155 15:30 03.02.2021

Ҳиндистон: Бобурийлар масжиди қайта қурилади

967 19:00 31.01.2021
« Орқага