Янгиликлар

Ҳиндистон бош вазири Кашмирдаги мусулмонларни махсус ҳуқуқдан маҳрум қилмоқчи

2871

Ҳиндистонда пайшанба куни бошланадиган парламент сайлови арафасида мамлакат бош вазири Нарендра Моди Жамму-Кашмир штати аҳолисининг махсус ҳуқуқлари бекор қилинишини билдирди. Бу ҳақда “Евроньюс” хабар бермоқда.

“Миллиятчилик – илҳом манбаимиз, фаровонлик келтириш – фалсафамиз, яхши бошқарув эса шиоримиз”, – деди Моди сайловолди кампанияси чоғида. Унинг бошчилигидаги Ҳиндистон халқ партияси (BJP) Жамму-Кашмир халқига берилган алоҳида мақом ҳудуднинг бошқа ҳудудлар билан интеграциясига тўсиқ эканини даъво қилиб келади.

Жамму-Кашмир Ҳиндистонда аҳолисининг аксарини мусулмонлар ташкил этувчи ягона штатдир. Бу ерда ҳудуд аҳолисидан бошқаларга ер ва кўчмас мулк сотиш тақиқланган. Мазкур тақиқнинг бекор қилиниши ортидан Жамму-Кашмирга ҳиндларнинг оқиб келиши кутилмоқда.  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳиндистонда масжидларга ўт қўйилди

2189 15:20 27.02.2020

Деҳлида ҳиндлар ва мусулмонлар тўқнашди: қурбонлар бор

1563 14:40 26.02.2020

Ҳиндистонда мусулмонларни камситувчи қонунга қарши намойишлар қайтадан бошланди

874 16:00 25.02.2020

Айёр элчи сигирни улуғлади...

1863 14:00 22.02.2020

Буддавийлар ибодатхонасининг расмий вакили: «Ҳиндистон элчисининг илтимосига алоқамиз йўқ!»

1590 12:00 18.02.2020

Ижтимоий адолатсизликдан чарчаган юзлаб ҳинд исломни қабул қилди 

2403 14:00 17.02.2020
« Орқага