Таҳлил

Ҳиндистон чой плантацияларидаги ишчилар эртанги кундан умидвор эмас (фотожамланма)

720

Бир қатор чой плантациялари ёпилгач, маҳаллий аҳолининг аксарият қисми асосий тирикчилик манбаидан маҳрум бўлди, собиқ ишчилар орасида келажакка нисбатан ишончсизлик кучаймоқда.

Дуарсдаги чой плантациясида ишлаётган аёл

Ҳиндистон шарқидаги Ғарбий Бенгалнинг Дуарс минтақасида жойлашган чой плантациялари Буюк Британия мустамлакачилиги давридан бери мавжуд. Улар ёпилиб, ишчилар бошқа ердан иш излашга мажбур бўлгунга қадар  бу плантациялар минтақа аҳолисининг аксарият қисми учун асосий тирикчилик манбаи эди.

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди йил бошидаги сайловолди кампаниясида ўзини «чайвалла» (чой сотувчи) деб атаб, плантация ишчиларининг муаммоларини ўрганишга ваъда берганди. Аммо амалда вазият ўша-ўшалигича қолаверди. Кўпчилик кетиб қолди, қолганлар эса арзимаган пулга меҳнат қилишга мажбур бўлмоқда.

Ўтган ойда қабул қилинган қонун мамлакатдаги барча ишчиларга энг кам иш ҳақини ваъда қилди, аммо бу қонун плантацияларга татбиқ этилганича йўқ.

«Чойнинг бозор нархи ва уни етиштиришдаги харажатлар кўплаб плантацияларнинг ёпилишига олиб келди, ишчилар бошқа даромад манбаларини излашга мажбур бўлмокда», – дейди ҳукумат амалдори Неил Чехтри.

Ишчилар иш кунини якунлаб, уйларига қайтмоқда. Уларнинг баъзилари бирламчи тиббий ёрдам каби минимал имтиёзларга эга бўлса-да, ёлланиб ишлаётганлар ҳеч қандай имтиёзсиз шароитга кўнишга мажбур

Мейну Лоҳар ўзи ишлаётган чой плантацияси ёпилгач, иш излаб Деҳлига кетди

Кўпгина болалар мактабни ташлаб, ота-оналарига ёрдам бериш учун оғир ишларни ҳам қилишади. Суратдаги болалар хода топиш учун ўз ҳаётларини хавф остига қўйишмоқда. Тўлиб оқаётган дарё кўплаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган

35 йил умрини чой плантацияларида ишлашга бағишлаган Акила Лоҳар плантация раҳбариятининг унга нисбатан жуда қўпол муомала қилганини, ҳатто ҳақоратлашдан ҳам тоймаганини айтади. Унинг 22 яшар ўғли Сарад Мохали YouTube каналидаги «Дуарс ТВ» орқали фермерларнинг муаммоларига эътибор қаратмоқда

Плантацияларнинг бирида фермер тушлик вақтида дарёга қараб турибди. Чой плантацияларида содир бўлган оммавий инқироздан сўнг кўплаб фермерлар ё ўз жонига қасд қилди ёки очлик сабаб вафот этди

Тош ортилган юк машиналари дарёни кесиб ўтмоқда. Тош майдалаш бу минтақада кўплаб фермерлар учун муқобил даромад манбаи ҳисобланади

Дурснинг Бирпара ҳудудидаги тош майдалаш билан тирикчилик қилувчи ишчи. Оғир тошлар 20 км узоқликда жойлашган Бутан тепаликларидан олиб келинади ва майдаланиб, мамлакатнинг турли қисмларига жўнатилади

Ишчилар оғир иш кунидан сўнг уйга қайтмоқда

Тош ортилган вагонлар кўприкда тўхтаб турибди. Бу поездлар бутун Ҳиндистон бўйлаб қурилиш майдончаларига тош етказиб беради

Пушма Ди Бундапанди чой плантацияси ёпилгач, унда ишлаган ишчиларга ёрдам бериш учун кооператив ташкил этди

Плантациялар ёпилганидан сўнг одамлар  иш топиш мақсадида болаларини ташлаб катта шаҳарларга кетиб қолмоқда. Уларнинг фарзандлари эса сингил ё укаларига қараш учун мактабга бормай қўяди

Маҳаллий аёл ҳукумат назоратидаги тиббий марказда. Бу ҳудудда овқатдан заҳарланиш кўп учрайди

Манба: Ал-Жазира

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сурияликлар Туркия билан чегарадош шимолий ҳудудлардан қочмоқда (фотожамланма)

1685 17:30 12.10.2019

Очарчилик ва вабо туфайли хароб бўлаётган яманликлар (фотожамланма)

890 19:05 07.10.2019

Дунё мусулмонлари: Сенегалда Ғарбий Aфрикадаги энг катта масжид очилди (фотожамланма)

612 10:07 07.10.2019

Хитойда коммунизмнинг 70 йиллиги нишонланди (фотожамланма)

997 11:05 04.10.2019

Тошкентда халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси бошланди (фотожамланма)

737 11:55 03.10.2019

Президент кўрсатмаси билан масжидлар таъмирланяпти

1000 11:33 02.10.2019
« Орқага