Ҳиндистон ҳукумати 4 миллион мусулмонни фуқароликдан маҳрум этмоқчи

17:30 31.07.2018 1179

Ҳиндистоннинг Ассам штатида яшовчи 4 миллион мусулмон агар яқин вақт ичида ҳужжат орқали тасдиқлай олмаса, мамлакат фуқаролигидан маҳрум этилиши мумкин. Бу ҳақда Islam-today хабар тарқатди.

Хабарларга қараганда, ўтган асрнинг 70-йилларида мустақиллик учун жанглар вақтида Бангладешдан Ҳиндистонга кўчиб ўтган қочқинларнинг тақдири хавф остида.

Бу одамлар ҳинд диёрида 40 йилдан кўпроқ вақт давомида яшадилар. Аммо бу уларга Ҳиндистон фуқаролигини олиш ҳуқуқини бермас экан.

Маълумотларга кўра, мамлакат раҳбарияти Бангладешга депортация қилинадиганлар рўйхатини тузишни бошлаб юборди. Бир неча юз киши вақтинча сақлаш лагерларига жўнатилди. Бангладеш миллионлаб қочқинларни қабул қиладими, бу ҳали маълум эмас.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!