Янгиликлар

Ҳиндистон «келгинди мусулмонлар»дан ташқари ҳаммага фуқаролик беради

1553

Ҳиндистон Ички ишлар вазири Амит Шоҳнинг баёноти кескин мунозараларга сабаб бўлди, дея ёзади IslamNews.

Вазирнинг айтишича, мамлакат ҳукумати Ҳиндистонда бир неча йил яшаган барча қочқинлар ва иммигрантларга фуқаролик беришни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси устида ишламоқда. Аммо мусулмонлар бундан мустасно.

Амит Шоҳ Калькуттадаги нутқида Ҳиндистонга кўчиб келган ҳиндлар, сикхлар, буддавийлар, жайнистлар ва насронийларга ҳинд паспорти берилишини айтди, аммо мусулмонларни тилга олмади.

“Сизларга сўз бериб айтаманки, биз бирорта келгиндининг бу ерда қолишига рухсат бермаймиз”, – деди вазир.

Ассам штатида фуқаролар рўйхати тузилганидан ва унга 2 миллион мусулмон киритилмаганидан кейин фуқароликнинг йўқлиги мусулмонлар учун долзарб масалага айланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳиндистонда “Бобур” масжидини бузганларга ҳукм ўқилади

1478 20:55 19.09.2020

Янги “Бобур” масжиди эскисига ўхшамайдиган бўлади

759 16:10 04.09.2020

Ҳиндистон: масжиддаги шифохона барча дин вакилларига хизмат қиляпти

267 08:48 01.09.2020

Ҳиндистон – Хитой чегарасида яна тўқнашув бўлгани хабар қилинди

662 18:25 31.08.2020

Мусулмон Бобабхайнинг меҳрибонлиги ҳиндларнинг қалбини эритиб юборди

1796 08:45 29.08.2020

Ҳиндистонда бўлган сув тошқини оқибатида бир неча юзлаб одам ҳалок бўлди

497 16:16 17.08.2020
« Орқага