Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ҳиндистон компанияси реклама ролигида “мусулмонча” тил учун танқидга учради

924

Ҳиндистондаги консерватив сиёсатчилар FabIndia компаниясини ҳиндларнинг анъанавий байрами бўлмиш Дивалига бағишланган реклама ролигида “мусулмон тили” – урдудан фойдалангани учун танқид қилди. Натижада компания роликни қайтариб олишга мажбур бўлди, дея хабар беради “Ал-Жазира”.

Видеода урду тилида бор-йўғи иккита сўз ишлатилган: “Жашни ривааз”, бу “Анъаналар байрами” деган маънони билдиради (Дивали байрами урду тилида шундай аталади). 

Ҳукмрон Бҳаратия Жаната партиясининг парламентдаги вакиллари, реклама ролигида урдучадан фойдаланилганига ҳам, роликдаги моделларнинг мусулмонча кийимда бўлганига ҳам эътироз билдирди. 

“Дивали Жашни ривааз эмас, – деди ўттиз ёшли сиёсатчи Тежасви Суря. – Анъанавий ҳинд кийимларини киймаган моделлар орқали ҳинд байрами анъаналарини атайин йўқ қилишга қаратилган бу уриниш қораланиши керак”. 

У FabIndia компаниясини бундай реклама учун жаримага тортишга чақирди. 

Нью-Деҳлидаги Жавоҳарлаъл Неру университети Сиёсат тадқиқотлари маркази профессори Ниведита Меноннинг айтишича, Ҳиндистонда мусулмон тили ҳисобланувчи урдучанинг визуализациясини қоралаш кайфияти бор. “Бу мусулмонлар жамоасини маргиналлаштиришга, уни жисмонан йўқ қилишга қаратилган йирик лойиҳанинг бир қисмидир”, – дея фикр билдирди профессор.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳам ҳордиқ, ҳам даромад: туризм соҳасида "кешбек" тизими жорий этилади

280 16:05 19.05.2022

БМТ Россияни Украина ғалла экспортини қўйиб юборишга чақирди

418 10:30 19.05.2022

Ҳиндистон суди мусулмонлар фойдасига қарор чиқарди

1378 10:10 19.05.2022

Ҳиндистон ва Покистонда жазирама иссиқ одамлар ўлимига сабаб бўлмоқда

492 07:40 18.05.2022

Ҳиндистон Россия Федерациясидан 10 та Ка-31 вертолётларини сотиб олишдан воз кечди

558 10:35 17.05.2022

«Ҳиндистон Ғаззолийси» номини олган олим

1296 12:20 15.05.2022
« Орқага