Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ҳиндистон: масжиддаги шифохона барча дин вакилларига хизмат қиляпти

336

Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳридаги “Мустафо” масжидида аёллар ва болалар учун масжид очилди. BusinessWorld нашрининг хабар беришича, бундан кўзда тутилган мақсад коронавирус пандемияси даврида аҳолига ёрдам кўрсатишдир. 

Шаҳардаги Helping Hand Foundation деб аталувчи нодавлат ташкилот “Мустафо” масжиди раҳбариятига мурожаат қилиб, масжид ҳудудида бепул шифохона очиш учун рухсат сўраган. Имом Абдуллоҳ эса иккиланиб ўтирмай бунга рози бўлган.   

“Аниқлашимизча, атрофдаги кўпгина аёллар ва болалар бир қатор жисмоний муаммоларга дуч келишяпти, давлат касалхонаси эса бу ердан 8 километр узоқликда жойлашган. Кўпчилик оғир меҳнат қилса-да, топган пули йўлга ва тиббий харажатларга етмайди”, – дейди ташкилот вакили Муҳаммад Фаридуллоҳ. 

Имом Абдуллоҳнинг айтишича, одамлар коронавирус туфайли оддий касалхоналарга мурожаат этишга қўрқиб қолган, масжиддаги шифохонага эса шубҳаланмай келишяпти. Шифохона барча дин вакилларига хизмат кўрсатяпти.   

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Трампга сиғинадиган ҳиндистонлик аламдан ўлиб қолди

9625 12:50 14.10.2020

Ҳиндистон суди: “Бобур” масжидининг бузилиши ортида фитна йўқ

872 12:15 01.10.2020

Ҳиндистон: Аврангзеб даврида қурилган масжидни бузиш талаб қилиняпти

1258 09:45 29.09.2020

Тож Маҳал очилди, бироқ меҳмонлар сони чекланди

292 19:00 21.09.2020

Ҳиндистонда “Бобур” масжидини бузганларга ҳукм ўқилади

1853 20:55 19.09.2020

Янги “Бобур” масжиди эскисига ўхшамайдиган бўлади

911 16:10 04.09.2020
« Орқага