Ҳиндистон: Мусулмон бола ўлгунича калтакланди

12:05 06.08.2018 513

Шимолий Ҳиндистоннинг Ҳарян штатида чорва молларини ўғирлашда айбланиб мусулмон йигит калтаклаб ўлдирилди.

Ҳиндистон полицияси масъулларидан бири Васим Акрам Times of India газетаси билан суҳбатда “Ўтган пайшанба тунда Баҳерло қишлоғида 3 ака-ука жабрланган кишини чорва молини ўғирлашга уринишда айблаб ўлгунича калтаклаган” деб айтиб ўтди.

Васим Акрам полиция ака-укалардан бирини ушлаганини ва икки нафари қочишга улгурганини айтган. Полиция шу масала бўйича ишни “қотиллик” деб қайд этган. Лекин мусулмон йигит айнан қайси чорва молини ўғирлашда айбланганини очиқламаган.

Охирги пайтларда Ҳиндистонда “Сигирларни ҳимоя қилиш” шиори остида мусулмонларга қарши душманчилик ва жиноятлар ортиб бормоқда.

Ҳиндистон аҳолисининг 80 фоизи сигирни муқаддас санайди ва уни сотиш ва ейишни ҳаром деб эътиқод қилади. 2015 йилдаги маълумотларга кўра, Ҳиндистонда бир миллиард 300 миллион киши бор.

Ушбу ўлка аҳолисининг 14 фоизини (154 миллион) мусулмонлар ташкил этади.

Олдинроқ, Ҳиндистонда мусулмон йигитнинг соқол олишга мажбурлангани ҳақида хабар берган эдик.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!