Янгиликлар

Ҳиндистон Олий суди Жамму ва Кашмирда чекловларнинг бекор қилинишига қарши чиқди

580

Ҳиндистон Олий суди аҳолисининг аксарини мусулмонлар ташкил этувчи Жамму ва Кашмир штатида жорий этилган чекловларнинг бекор қилинишини қўллаб-қувватламади. Бу ҳақда India Today нашри хабар бермоқда.

Етакчи мухолиф партия ҳисобланувчи “Ҳинд миллий конгресси” вакили Таҳсин Пунвала Олий судга мурожаат қилиб, Жамму ва Кашмирда штатни алоҳида мақомидан маҳрум қилиш ва уни иккига бўлиш ҳақидаги ҳукумат қароридан кейин жорий этилган чекловлар ноқонуний эканини таъкилади. Унинг фикрича, телефон алоқаси ва интернетнинг узиб қўйилиши конституцияга зиддир.

Бундан ташқари, Жамму ва Кашмирда намойиш ўтказиш ҳам тақиқлаб қўйилган.

Олий суд эса Жамму ва Кашмир штатида вазиятнинг нормаллашуви учун ҳукуматга вақт керак деган хулосага келди. Чекловларни бекор қилиш масаласи икки ҳафтадан кейин яна кўриб чиқилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Кашмирнинг асосий масжидида намоз ўқишга рухсат берилмаяпти

464 09:00 12.12.2019

Улар нега Кашмир масаласида Ҳиндистонни қўллаб-қувватламоқда?

861 18:00 08.11.2019

Ҳиндистон бутун дунёни ўз ёлғонига ишонтирмоқчи

2393 17:00 02.11.2019

Кашмирда вояга етмаганлар ҳибсга олиняпти: «Мен қамоқхонада ўлимимни кутдим»

1380 20:00 04.10.2019

Гонконг, Кашмир, Фаластин: Британиянинг собиқ мустамлакалари олов ичида

1780 22:00 02.10.2019

Бу сафарги «Мусулмонлар куни» диққат марказида Кашмир бўлди

766 12:00 30.09.2019
« Орқага