Ҳиндистон олий суди Тож Маҳалда намоз ўқиш масаласига якуний нуқтани қўйди

08:00 11.07.2018 3395

Ҳиндистон олий суди мамлакатдаги энг машҳур масканга келувчи меҳмонларнинг бу ерда намоз ўқишини тақиқловчи қарор қабул қилди.

Тарихий масжид-мақбара бўлмиш Тож Маҳалда илгари жума намози ўқиларди. Унда маҳаллий ҳудудда яшаш рўйхатига олинган фуқаролар қатнашарди, дейилади IslamNews хабарида.

Бироқ миллатчи ҳиндуийларнинг ташаббуси билан Тож Маҳалда намоз ўқиш масаласи мамлакат олий судига қадар кўтарилди. Суд эса мусулмонлар учун ёқимсиз қарорга келди – бу обиданинг маданий ва тарихий аҳамиятини сақлаш унинг диний аҳамиятидан кўра муҳимроқ.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!