Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ҳиндистон суди дарсларда ҳижоб ўраш тақиқини тасдиқлади

1451

Сешанба куни Ҳиндистон суди Карнатака штатида синфда ҳижоб ўраш тақиқини тасдиқлади, бу эса катта мусулмон озчиликка эга мамлакатнинг қолган қисми учун намуна бўлиши мумкин

Ўтган ой жанубий штат томонидан қўйилган тақиқ баъзи мусулмон талабалар ва ота-оналарнинг норозиликларига ва ҳинд талабаларнинг қарши норозиликларига сабаб бўлганди. Бу можаро мамлакатдаги мусулмонлар янада маргиналлаштирилмоқда, деган танқидларга сабаб бўлди.

«Биз мусулмон аёлларнинг ҳижоб кийиши асосий диний амалиётнинг бир қисмини ташкил этмайди, деган фикрдамиз», деди Карнатака Олий суди бош судьяси Риту Раж Авасти ҳукмда.

Унинг сўзларига кўра, ҳукумат ягона кўрсатмаларни белгилаш ҳуқуқига эга бўлиб, тартибни эътирозлайдиган турли петицияларни рад этади.

Ҳукм олдидан Карнатака ҳукумати мактаблар ва коллежлар ёпилишини эълон қилди ва юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни олдини олиш учун штатнинг баъзи қисмларида жамоат йиғилишларига чекловлар қўйди.

Ўтган ой Федерал ички ишлар вазири Амит Шоҳ ўқувчиларнинг ҳар қандай диний кийим ўрнига мактаб формасини кийишини афзал кўришини айтган эди. 

Тақиққа судда эътироз билдирган талабалар ҳижоб кийиш Ҳиндистон конституциясида кафолатланган асосий ҳуқуқ ва Исломнинг муҳим амалиёти эканини айтишган. 

Карнатакадаги бу тақиқлаш амалиёти мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам норозилик намойишларни келтириб чиқарди. Ҳинд судининг қарори Қўшма Штатлар ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг танқидига сабаб бўлган эди.

Мавзуга оид мақолалар:

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

ШҲТнинг навбатдаги саммити қаерда ўтказилади?

762 16:35 16.09.2022

Ҳиндистонда сув остида қолган қадимий масжид бўй кўрсатди 

4098 15:00 08.09.2022

Ҳукумат мусулмон ва ҳиндларни бир-бирига қарама-қарши қўймоқда – Рахул Ганди

866 16:30 05.09.2022

АҚШ “Шарқ-2022” ҳарбий машғулотларидан хавотирда

1113 14:55 02.09.2022

Ҳиндларнинг «тасодифан» отилган ракетаси бўйича иш ёпилди. Исломобод бундан норози

479 09:45 25.08.2022

Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг йиғилиши бошланди

351 11:37 24.08.2022
« Орқага