Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ҳиндистон: талабаларга ҳижоб тақиқи бўйича баҳс давом этмоқда

1266

Сешанба куни Ҳиндистон жанубидаги Карнатака штатида бир гуруҳ муслима талаба қизларга рўмолини ечишдан бош тортгани учун коллежга кириши тақиқланди. Олти нафар талаба қиз ўзларининг "асосий ҳуқуқлари"ни ҳимоя қилиш учун Удупи шаҳридаги Давлат Аёллар Университети қошидаги коллеж олдида Бутунжаҳон Ҳижоб кунида намойишга чиқди.

Таълим даргоҳи қонун-қоидаларга зидлигини айтиб, декабрь ойида ҳижоб ўрашга қарши тақиқ қўйди. Бу чора талабаларнинг норозиликларига сабаб бўлди, улар муассасадан буйруқни диний ҳақ-ҳуқуқларни бузгани учун бекор қилишни талаб қилишди. 

“Бу биз солиқ тўлайдиган давлат коллежи. Ҳеч кимни аралашишга ҳаққи йўқ. Ҳуқуқий курашимизни таҳдидлар билан бостириб бўлмайди”, деб ёзган душанба куни твиттерда тақиққа норозилик билдирган талабалардан бири Алия Асадий.

Аммо штат коллежи Жаҳон Ҳижоб куни арафасида тақиқни икки баравар кучайтирди ва пандемия билан боғлиқ чекловларни юмшатгандан сўнг кампус қайта очилганда рўмол ўраган талабаларга киришни тақиқлади.

Талабалардан бири аллақачон Карнатака Олий судига коллеждаги ҳижобни тақиқлаш бўйича қарор устидан маъмурий иш қўзғаб, иш очтирган. Мурожаат муаллифининг таъкидлашича, ҳижоб тақиқланиши конституцияга зиддир, чунки Ҳиндистон қонуни ўз динига эътиқод қилиш ҳуқуқини тўлиқ кафолатлайди.

Можаро бош вазир Нарендра Модининг “Бҳаратия Жаната” ҳинд миллатчи партияси томонидан бошқариладиган жанубий штатда диний озчиликларга, жумладан, насронийларга нисбатан камситувчи ҳаракатлар ҳақида сўнгги хабарларга эътибор қаратди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

134 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

300 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

507 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

288 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

265 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

1896 12:50 30.11.2022
« Орқага