Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ҳиндистонда “Бобур” масжидини бузганларга ҳукм ўқилади

1853

Ҳиндистон Марказий разведка бюросининг махсус суди 30 сентябрь куни XVI асрда қурилган масжидни бузишда қатнашганларга нисбатан ҳукм эълон қилади. Бу ҳақда Press Trust of India агентлиги хабар бермоқда.

Мазкур иш бўйича жами 32 нафар киши айбланган. Улар орасида Ҳиндистон собиқ бош вазирининг ўринбосари Лал Кришна Адвани, ҳозир ҳукмрон бўлиб турган БЖП (Бхаратия Жаната парти) партиясининг собиқ етакчиси Мурли Манохар Жоши, Уттар-Прадеш штати ҳукуматининг собиқ раҳбари сингари юқори лавозимда ишлаганлар бор. 

Махсус суд масжиднинг бузилиши бўйича 351 нафар гувоҳнинг кўрсатмаларини тинглади, 600 га яқин ҳужжатли далилларни кўриб чиқди. 

“Бобур” масжиди 1527 йилда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг фармонига биноан Айодхья шаҳрида барпо этилган. У Уттар-Прадеш штатидаги энг йирик масжидлардан бири бўлган. 1992 йилнинг 6 декабрида минглаб мутаассиб ҳиндлар томонидан бузиб ташланган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Трампга сиғинадиган ҳиндистонлик аламдан ўлиб қолди

9625 12:50 14.10.2020

Ҳиндистон суди: “Бобур” масжидининг бузилиши ортида фитна йўқ

872 12:15 01.10.2020

Ҳиндистон: Аврангзеб даврида қурилган масжидни бузиш талаб қилиняпти

1258 09:45 29.09.2020

Тож Маҳал очилди, бироқ меҳмонлар сони чекланди

292 19:00 21.09.2020

Янги “Бобур” масжиди эскисига ўхшамайдиган бўлади

912 16:10 04.09.2020
« Орқага