Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ҳиндистонда ҳижобли қизларнинг дарсга кириши тақиқланди

1466

Ҳиндистоннинг Карнатака штатида жойлашган давлат тасарруфидаги коллежларнинг бирида ўқийдиган айрим талабалар бир неча ҳафтадан бери дарсларга қатнаша олмаяпти.

Маълум бўлишича, декабрь ойида 18 ёшли А. Олмос ва унинг икки дугонаси дарсга келганида, ўқитувчи улардан синфни тарк этишини сўраган. Бунга сабаб эса уларнинг ҳижобда эканлиги бўлган.

Шундан бери мазкур коллежнинг олти нафар талабаси ҳижобда бўлганлиги учун дарсларга киритилмай келмоқда. Бунга изоҳ берган коллеж маъмурияти қизлар муассаса қоидаларини бузаётганини таъкидлаган.

Ал-Жазира телеканалига интервью берган қизлар эса ҳижоб улар эътиқодининг бир қисми эканлиги ва бу қонун билан белгиланган ҳуқуқлари ҳисобланишини айтган. 

Ижтимоий тармоқларда ушбу коллежнинг айрим талабалари дарс вақтида синфхонада эмас, ташқаридаги зинапояда ўтиргани тасвирланган суратлар тарқалган.

Коллеж директорининг таъкидлашича, бу каби ҳолат аввал кузатилмаган. Лекин талабаларнинг баъзилари олдин ҳам шундай муаммоларга дуч келганини маълум қилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

220 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

412 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

240 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

227 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

1748 12:50 30.11.2022

Об-ҳавода кескин ўзгариш кутилмоқда

761 11:54 30.11.2022
« Орқага