Ҳиндистонда коронавируснинг янги тўлқини кузатилмоқда. Шанба куни мамлакатда касалланишлар сони 270 мингга етган.
Кеча Ҳиндистонда 268833 нафар фуқаро коронавирусга чалинган ва уларнинг 402 нафари вафот этган. Шу билан мамлакатдаги умумий касалланишлар сони 36,8 миллиондан ортди. Ўлим ҳолатлари эса 485752 нафарни ташкил этмоқда. Бу рақамлар 2022 йилнинг дастлабки кунларига (23 000 касалланиш) нисбатан 1100 фоизга кўп демакдир.
Хабарда таъкидланишича, мамлакат пойтахти ва бир қатор шаҳарларда комендантлик соати ташкил этилиб, оммавий йиғинлар бўйича чеклов ўрнатилган.