Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ҳиндистонда кучли ёмғир фалокатга сабаб бўлди

582

Ҳодиса оқибатида 20 нафардан зиёд одам ҳалок бўлгани айтилмоқда

Воқеа Ҳиндистоннинг Кангра шаҳрида содир бўлган. Темир йўл кўпригининг қулаши 22 кишининг умрига зомин бўлган, яна 5 киши бедарак йўқолган.

Дастлабки маълумотларга кўра, фожиали ҳодисага кучли ёмғир сабаб бўлган. Кўприкнинг вайрон бўлишидан ташқари, минглаб уйлар сув остида қолган. Расмийлар қурбонлар учун вақтинчалик лагерлар ташкил қилмоқда. Ҳимачал-Прадеш штатида тошқин хавфи ҳақида огоҳлантирилди. Синоптиклар ёмғир яна бир ҳафта давом этишини тахмин қилмоқда.

Еuronews'нинг хабар беришича,  Осиё ва Африканинг кўплаб мамлакатларида мавсумий ёмғирлар ўнлаб одамларни ҳаётдан бевақт олиб кетган.

Масалан, Афғонистон шарқидаги Логар вилоятида камида 9 киши ҳалок бўлган. Ўтган ҳафта мамлакат шимолидаги тўсатдан сув тошқини туфайли 30 дан ортиқ одам вафот этган, ўнлаб одамлар бедарак йўқолган эди.

Покистонда муссон туфайли 36 киши ҳалок бўлди, минглаб аҳоли эвакуация қилинди.

Сўнгги уч кун ичида эса Ҳиндистон шимоли ва шарқида сув тошқинлари ва тошқинлар оқибатида 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

340 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

551 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

761 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

449 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

345 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

2456 12:50 30.11.2022
« Орқага