Ҳиндистонда мавсумий ёмғирлар 511 кишини ҳаётдан олиб кетди

07:00 19.07.2018 253

Ўтган июнь ойи бошидан бери Ҳиндистон шимоли-ғарбида давом этаётган мавсумий ёмғирлар 511 кишини ҳаётдан олиб кетди. Бу ҳақида Анадолу хабар берди.

Ҳиндистондаги Марказий сув қўмитаси мавсумий ёмғирлар натижасида келиб чиққан сув тошқинлари ва ер кўчкиларида шу пайтгача 511 киши ҳалок бўлди ва 176 киши турли даражада жароҳатланди деган.

Қўмита берган баёнотда сув тошқинлари ва ер кўчкилари сабабидан мамлакат шимоли-ғарбидаги 91 минтақа зарар кўрган ва бир миллиондан ортиқ ҳайвонлар ҳалок бўлган.

Бу йил Ҳиндистон узлуксиз ёғаётган ёмғирлар мавсумига дуч келмоқда. Бу охирги 64 йил ичидаги энг қаттиқ келган мавсум бўлмоқда.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!