Янгиликлар

Ҳиндистонда миллионлаб мусулмон лагерларга жўнатилиши мумкин

2726

Ҳиндистонда аксарини мусулмонлар ташкил этувчи 4 миллиондан ортиқ киши ноқонуний иммигрант деб эълон қилиниши ва вақтинчалик сақлаш лагерларига жўнатилиши мумкин.

“Нью Йорк Таймс” нашрининг хабар беришича, Мьянма ва Бангладеш билан чегарадош Ассам штатида аҳолини рўйхатга олиш бошланган ва миллионлаб киши аҳоли рўйхатига киритилмаган. Рўйхатга кириш учун эса улардан аждодлари 1971 йилгача Ҳиндистонда яшагани ҳақида ҳужжат тақдим этиш талаб қилиняпти, айниқса қишлоқда яшайдиганлар бундай ҳужжатни кўрсата олмаяпти.

Ассамлик юзлаб киши аллақачон “ноқонуний иммиграт” сифатида қўлга олинган. Ҳужжати йўқлар катта эҳтимол билан Ҳиндистон ҳукумати ташкил этадиган вақтинчалик сақлаш лагерларига юборилади ва келгусида депортация қилинади.

Аҳолини рўйхатга олиш иши 31 августда якунланади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳиндистонда мусулмонларни камситувчи қонунга қарши намойишлар қайтадан бошланди

135 16:00 25.02.2020

Айёр элчи сигирни улуғлади...

1572 14:00 22.02.2020

Буддавийлар ибодатхонасининг расмий вакили: «Ҳиндистон элчисининг илтимосига алоқамиз йўқ!»

1438 12:00 18.02.2020

Ижтимоий адолатсизликдан чарчаган юзлаб ҳинд исломни қабул қилди 

2213 14:00 17.02.2020

Олимни ажнабий мот қилди...

3105 07:20 17.02.2020

Ҳиндистон Туркияга: “Ички ишларимизга аралашманг”

1645 18:20 15.02.2020
« Орқага