Ҳиндистонда қанча мусулмон бор?

06:00 06.08.2019 1647

Ҳиндистон дунёда аҳолиси сони жиҳатидан иккинчи, майдони жиҳатидан еттинчи ўринда туради. У синд водийсининг маданият маркази бўлиб, географик жиҳатдан жуда қулай жойлашган. Ўтган асрларда у ерда халқаро тижорат маркази бўлгани ҳам ҳеч кимга сир эмас.

Ҳиндистон 28 вилоятдан ташкил топган бўлиб, давлат тизими парламентар республика. Иқтисодий жиҳатдан ривожланганлиги бўйича дунёда ўн иккинчи ўринда туради. Шундай бўлишига қарамай, аҳолиси камбағаллик, озиқ-овқат етишмовчилиги ва саводсизликдан азият чекади. У ерда турли дин ва миллат вакиллари истиқомат қилади.

Ҳиндистон аҳолиси бир миллиард 270 миллион кишини ташкил қилиб, дунёда аҳолиси сони жиҳатидан иккинчи ўринда туради. Бутун дунё аҳолисининг 17 фоизи айнан шу мамлакат ҳиссасига тўғри келади.

Ҳиндистон конституцияси 21 та тилни эътироф этади. Ҳинд ва инглиз тиллари улар орасида энг муҳимлари ҳисобланади.

Ҳиндистоннинг 1 миллиард 270 миллионлик жамияти турли динларга эътиқод қилади. У ерда ҳиндуийлик, Ислом, насронийлик, буддавийлик, синкхизм ва яна бир қанча динлар мавжуд.

Ҳиндуизм Ҳиндистонда энг кўп тарқалган дин бўлиб, мамлакат аҳолисининг 80,5 фоизи шу динга эътиқод қилади. Эътиқод қилувчилар сони жиҳатидан иккинчи ўринда Ислом туради. Аҳолининг 13.4 фоизи мусулмонлардир. Учинчи ўринда 2.3 фоизлик нисбат билан насронийлик дини туради.

Охирги ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатдаги мусулмонлар сони 172 миллион атрофида. Бу Саудия Арабистони, Сурия, Ливия каби бир нечта мусулмон давлатлар умумий аҳолиси сонига тенг.

Ҳиндистон мусулмонлари сони жиҳатидан дунёда Индонезия (207 миллион) ва Покистон (178 миллион)дан кейин учинчи ўринни эгаллаган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!