Янгиликлар

Ҳиндистонда қизалоқлар тириклай кўмилмоқда...

3558

Турмушга чиқадиган қизларни сепи туфайли молиявий юк сифатида кўриш  ва шу сабабли қизалоқларнинг ўлдирилиши Ҳиндистонда кенг тарқалган жоҳилият намунасидир. Яқинда бир қизалоқни тириклайин кўммоқчи бўлишганида хавфсизлик хизмати ходимлар пайқаб қолишди.

Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида бир қизалоқ бобоси томонидан тириклайин кўмилаётган пайтда полиция томонидан қўлга олинган. Чақалоқни даволаш учун касалхонага ётқизилган.

Ҳиндистонда Ислом қандай тарқалган эди?

Жиноят устида қўлга олинган чақалоқнинг бобоси ва унинг дўсти полиция ходимларига қизалоқнинг вафот этганлигини, шунинг учун уни кўмаётганлигини айтган. Тергов жараёнида полиция чақалоқ қизнинг ҳаёт эканлигини аниқлади, икки гумондор шахс полиция томонидан ҳибсга олинди. Болани тиббий кўрикдан ўтказиш учун касалхонага ётқизишди.

Икки ҳафта олдин Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш шаҳрида янги туғилган чақалоқ тириклайин кўмилган ҳолда топилган эди.

Ҳиндистонда қизларга иқтисодий юк сифатида қаралади. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг таъкидлашича, анъанавий равишда ўғил фарзанднинг юксак қадрланиши оқибатида миллионлаб қиз чақалоқларнинг она қорнида ёки туғилганидан кейин ўлдирилган. Таъкидланишича, қиз фарзандга ҳомиладор бўлган аёлларни аборт қилиш учун ноқонуний клиникалар мавжуд.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Коронавирус Саудия Арабистонига кириб келди

5265 11:51 24.01.2020

АҚШ ҳарбий ҳаво кучларига илк мусулмон воиза ишга олинди

913 20:30 18.01.2020

“Агар бирорта мусулмон Ҳиндистондан ҳайдалса, истеъфога чиқаман”

1388 14:45 18.01.2020

Ҳинд қишлоғи ўзига бошлиқ қилиб мусулмонни танлади

1038 14:00 09.01.2020

Намойишлар туфайли сайёҳлар Тoжмаҳалга келмаяпти

564 14:30 03.01.2020

Ҳиндистонлик сикхлар масжид учун ер ажратди

1048 15:30 28.12.2019
« Орқага