Ҳиндистонда сел қурбонлари сони йигирмадан ошди

19:30 18.06.2018 240

Ҳиндистоннинг шимоли-шарқидаги Ассам штатида ёмғирлар сабабли келиб чиққан сел оқибатида ҳалок бўлганлар сони 21 нафарга етди.

NewsX телеканали хабарига кўра, штатда беш кун тўхтовсиз давом этган муссон ёмғирлари бир қатор ҳудудларда сув тошқинларини келтириб чиқарган.

Ҳозирга қадар 21 кишининг жасади топилди.

Маълумотларга қараганда, ҳудудда 3 минг 292 гектарлик майдонда 716 қишлоқ сув остида қолган, минглаб кишилар хавфсиз ҳудудга кўчирилган.

Метеорологлар ёмғирлар давом этишидан огоҳлантирган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!