Ҳиндистонда сўйилмаган сигир учун бир мусулмон ўлдирилди

08:16 05.01.2019 4621

Ҳиндистоннинг Бихар штатида сигирни сўйиш нияти бор деб гумон қилинган бир мусулмонни оломон калтаклаб ўлдирди.

Полициянинг маълум қилишича, ҳодиса 29 декабрдан 30 декбарга ўтар кечаси рўй берган. Оломон 55 ёшли Қобулни аямай тепкилаган ва калтаклаган, устидан кулиб, ечинтирган. Улар Қобулнинг ёлворишларига қулоқ солмаган.

NDTV хабарига кўра, қотиллар ушбу ҳодисани видеога олиб, интернетга жойлаган. Айни пайтда жиноятчилар қидирилмоқда. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!